Ссылки доступа

Қирғизистонда Қозоғистондан ЁММ олиб ўтиладиган қувур аниқланди

Қирғизистон иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизматининг баёнот беришича, Қозоғистондан Қирғизистонга қонунга зид равишда Ёқилғи Мойлаш материал(ЁММ)лари олиб ўтиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилинди.

12 сентябрь куни бошланган тергов доирасида 23 октябрь куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ Ота туманидаги Кен-Булун қишлоғида узунлиги уч километрлик ерга кўмилган қувур фош қилшинди. Бу қувур орқали ҳар куни Қозоғистондан 100 тоннагача ЁММ олиб ўтилган бўлиши эҳтимоли ҳақида айтилмоқда. ЁММ сақланадиган база ҳам аниқланди.

«Айни дамда жиноий схема ташкилотчилари томонидан давлатга етказилган зарарнинг аниқ миқдори, шуниндек бу ишга аралашиб қолган давлат идораларидаги шахслар ўрганилмоқда», — дея хабар берди Қирғизистон иқттисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати.

XS
SM
MD
LG