Ссылки доступа

Россиядаги қамоқхонада ўз томирларини кесган уч тожик маҳбуснинг ҳаёти хавф остида эмас


Россия Федерациясининг Мордовия Республикасидаги №22 колониясида жазо муддатини ўтаётган ва уч ҳафта муқаддам ўз жонига қасд қилишга уринган уч нафар тожикистонлик маҳбуснинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари 23 октябрь куни улар билан учрашдилар. Учрашувда маҳкумлар қамоқхона ходимлари томонидан шафқатсизларга муносабат бўлаётгани сабабли шу қарорга келишганини айтишди.

№22 жазони ижро этиш колониясининг администрацияси дипломатларга Тожикистон фуқоролари бўлмиш уч маҳбус колониядаги режимни бузгани боис жарима изоляторига жойлаштирилганликларини айтишди.

Бундан аввалроқ 35-ёшли Мирзоали Шохинов, 33-ёшли Мирмухаммад Шералиев ва 32-ёшли Тожиддин Шеровнинг қариндошлари Радио Озодига уч махбус қамоқхона ходимларининг шафқатсиз муносабатлари туфайли ўзларининг веналарини кесгани борасида маълум қилган эди. Бизнинг бир неча бор колония администрациясига телефон орқали қилган мурожаатимизга ҳеч ким жавоб бермади.

Тожикистоннинг Уфадги бош консули Саид Эмом 24 октябрь куни консулхона ходимлари 18 нафар тожикисотнлик маҳбуслар билан суҳбатлашганликларини, улар орасида ўз жонига қасд қилган уч нафар маҳбус ҳам борлигини айтди. Дипломатнинг айтишича, Душанбеда туғилганТожиддин Шеровнинг қўлидаги кесилган яраларни кўрган. «Шеров бизга ҳақиқатан ҳам назоратчиларнинг шафқатсизларга муносабати сабаб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини айтди. Тиббий ёрдам олганидан сўнг у ўзини яхши ҳис қилмоқда», - деди Саид Эмом.

Жазони ижро этиш муассаси ходимлари тожик дипломатлари билан суҳбатда маҳбуслар билан шафқатсизларча муносабат қилинаётгани ҳақидаги гапларни инкор қилишди, аммо шу билан бирга қамоқхонадаги ички режимни бузгани учун Тожикистон фуқоролари бўлмиш уч нафар маҳбусни жарима изоляторига жойлаштирганликларини айтишди. Жумладан, Тожиддин Шеров ҳамон жарима изоляторида ушлаб турилибди.

Мирзоали Шохинов ва Мирмухаммад Шералиев дипломатлар билан камгап бўлишди ва ўзларини ҳозир яхши ҳис қилаётганларидан бошқа гап айтишмади.

Тожикистоннинг Уфадаги бош консули Саид Эмомнинг айтишича, суҳбат ҳар уч маҳбус билан алоҳида-алоҳида бўлиб ўтди. «Ҳозир уларнинг соғлиғи қониқарли аҳволда. Колония администрациясининг айтишича, улар мунтазам равишда ички тартибни бузиб келишган. Маҳбуслар бизга диний ибодатларни бажарганликлари учун колония раҳбарияти томонидан босимга учраётганликларини айтишди», -дейди дипламат.

Мордовиядаги №22 жазони иждро этиш колониясида 100га яқин тожикистонлик маҳбус бор.

Душанбеда яшовчи Тожиддин Шеров Россия ҳудудларида 2012 йилда ушланган, у қонунга зид равишда2,5 грамм гиёҳванд модда сақлаганликда айбланган. У 8 йил қамоққа ҳукм қилинди. Ҳибсга олингунга қадар у Москвада таксичилик қилган. Қариндошларининг айтишларича, Тожиддин айбдор эмас, унга туҳмат қилишган. Тожикистонликнинг жазо муддати олти ойдан кейин тугайди.

Нурекда яшовчи Мирмухаммад Шералиев 2013 йилда қонунга зид равишда гиёхванд модда сотиш айби билан ҳибсга олинган ва 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Мирзоали Шохинов ҳам ноқонуний гиёхванд модда сотишда айбланиб ҳукм қилинган. Махбусларнинг қариндошлари берган баёнотга қараганда, Мордова қамоқхонасидаги шароит даҳшатли бўлиб, тожикистонлик маҳбуслар мунтазам равишда ҳақоратланади.

XS
SM
MD
LG