Ссылки доступа

Туркманистонда давлат матбуотига мажбурий обуна бошланди


Туркманистонда давлат матбуотига мажбурий обуна бошланди. Озодлик мухбирларининг хабарига кўра, бу гал вақтли матбуотга мактаб ўқувчиларини ҳам ёзилишга мажбурлашмоқда.

Давлат хизматчилари ва олий таълим даргоҳлари талабаларининг обунаси мажбурий саналади ва давлат сектори ҳамда ўқув муассасалари томонидан марказлашган тартибда, йилига икки марта ойлик маоши ва стипендияларидан пул ушлаб қолиш йўли билан амалга оширилади.

- Масалан, Мари давлат корхоналари ходимларига газета ва журналларга обуна бўлиш мажбурийлиги эълон қилинди. Ҳатто мактаб ўқувчиларига таътилдан кейин “Гунеш” журналига обуна бўлиш учун 14 манатдан олиб келиш буюрилди, - деб хабар беради Озодлик мухбири. (манатнинг долларга нисбатан курси 3.5 : 1).

Озодлик мухбирларининг хабар беришича, таълим соҳаси идоралари ходимлари обунага 40 дан 50 манатгача, соғлиқни сақлаш ходимлари 50 дан 100 манатгача, нефтегаз тармоғи ходимлари 50 дан 60 манатгача пул топширади. "Одамлар пул топшириш талабларидан шунчаки чарчаган. Айтишларича, ҳар сафар маошни олишга улгурмай, туриб пул деярли қолмайди", -деб қайд этади Озодлик мухбирлари.

Давлат матбуотига йиллик обуна бўлишдан ташқари, бюджетчилар иш ҳақидан турли эҳтиёжларга, шу жумладан, давлат байроқлари, президент портретлари, кўкаламзорлаштириш ва ободончилик, кўп сонли оммавий тадбирлар ва пахта териш кабиларга пул ушлаб қолишади.

Озодлик мухбирларининг сўзларига кўра, Туркманистонда газета ва журналлар сотадиган киоскалар кам, маҳаллий яшовчилар давлат матбуотини аҳён-аҳёнда сотиб олади.

Ҳозирги вақтда мамлакатда ўттизга яқин газета ва сал кўпроқ журналлар нашр этилади, уларнинг асосий йўналиши давлат тарғиботи ва ютуқларни ёритиш ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG