Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Айтилишича, қўлга олинган мутахассис фермер хўжалигига тегишли такрорий экиндан бўшаган 5 гектар ерни бир фуқаронинг номига боғ учун ажратиб бериш ва туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ тумани филиали 2-тоифали мутахассиси Э.М. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани хабар қилинди.