Ссылки доступа

Бишкекда милициянинг патруллик хизмати иш бошлади


31 октябрь куни Бишкекда милиция патрул хизматининг Бошқармаси иши йўлга қўйилди. Ҳукумат ўйига кўра, янги хизмат босқичма-босқич йўл ҳаракати жамоат хавфсизлиги бош бошқармаси ўрнини эгаллаши керак. Бироқ дастлабки босқичда МПХБ фақат пойтахтда ишлай бошлайди.

МПХБнинг ЙҲЖХББ дан асосий фарқи шундаки, янги хизмат ЙХЖХББ ва патрул-пост милиция хизматининг функцияларини ўзида бирлаштиради.

2018 йилда Қиирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар ишга тушишини эълон қилди. Президент аппарати ҳузурида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, унинг таркибига Ички ишлар вазирлиги ва фуқаролик тармоғи, шунингдек, хавфсизлик Кенгаши вакиллари кирди. Гуруҳ ислоҳотлар концепциясини ишлаб чиқди, маъқуллангандан кейин ҳукумат тегишли қарор қабул қилди.

Милиция патрули йўллардаги хавфсизликни тўлиқ таъминлаши, 102 чақириқларига жавоб бериши ва ҳудудларда соқчилик ўташи кўзда тутилмоқда. Ҳар бир патрулга шаҳарнинг муайян квадрати бириктириб берилади.

Лойиҳа синов хусусиятига эга бўлиб, 2020 йилгача уни фақат пойтахтда жорий этиш режалаштирилмоқда. Минтақаларда эса ЙҲЖХББ ўз ишини давом эттиради.

Янги хизматга саралаш учун танлов комиссияси ташкил этилиб, унинг таркибига ҳам ИИВ ва фуқаровий сектор вакиллари кирди. Танлов уч босқичда: тест, жисмоний тайёргарлик даражасини текшириш ва суҳбатлашиш кўринишида ўтказилди. Аммо бир танловда тўлиқ штатни шакллантиришга эришилмади. Аввал милиция патрул хизмати бошқармасини 1 октябрдан ишга тушириш режаланганди, бироқ ходимларни тўлиқ танлаб олиш имкони бўлмагани сабабли янги хизматни ишга тушриш муддати қолдирилди.

2016 йилда Қирғизистонда милиция патрули тузилганди, аммо у кўп мавжуд бўлмади. Патрул-пост хизматини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш хизмати билан бирлаштириш қарорини ўша пайтдаги бош вазир Темир Сариев қабул қилди. Бироқ 2017 йилда ҳукуматнинг бошқа раҳбари – Сапар Исаков тузилмани бекор қилди ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармасини ташкил этди.

XS
SM
MD
LG