Ссылки доступа

Қозоғистон АҚШда тергов қилинаётган коррупция схемасида эсга олинади


АҚШда Монакода жойлашган Unaoil компаниясининг собиқ икки бошқарувчиси, нефтегаз тармоғида ўзини консультант деб атайдиган мутахассислар хорижий компанияларга тўққизта давлатда, жумладан, Қозоғистонда маҳаллий амалдорларни коррупциявий схемада иштирок этганларини тан олишди.

АҚШ адлия вазирлигининг чоршанба куни хабар беришича, 51 ёшли Сайрус Ахсани ва 46 ёшли Саман Ахсани март ойида нефтегаз қазувчи компаниялар манфаати йўлида хорижда коррупция тўғрисидаги қонун низомларини бузиш мақсадида тил бириктириш айблови пункти бўйича ўзларини айбдор деб тан олишди.

«Британия фуқароси бўлган Ахсани 1999 йилдан 2016 йилгача Жазоир, Ангола, Озарбайжон, Конго Демократик Республикаси, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Ливия ва Суриядаги ҳукумат амалдорларини сотиб олиш мақсадида кўплаб компания ва хусусий шахслар билан тил бириктирган», — деб хабар беради Reuters янгиликлар агентлиги АҚШ прокурорларига таяниб.

Қозоғистондаги қайси компания ёки шахсларга кўзда тутилган тўловлар амалга оширилган ва уларнинг миқдори ҳақида айтилмаган. Қозоғистон расмийлари хабарни изоҳлашимаган.

Ака-ука Ахсанийларга ҳукмнинг эълон қилиниши 20 апрелга белгиланган. Уларнинг иккаласи ҳам нуфузли Ахсанийлар оиласининг аъзолари ҳисобланади. Unaoil га Эронлик муҳожир Атой Ахсани томонидан асос солинган.

АҚШ адлия вазирлигининг хабарига кўра, августда бизнесни ривожлантириш бўйича директор бўлиб ишлаган Британиянинг 50 ёшли фуқароси Стивен Хантер FCPA низомларини бузиш мақсадида тил бириктирганини тан олган эди. Хабар қилинишича, Хантер ҳаммадан кўра, 2009 йилдан 2015 йилгача ливиялик амалдорларга пора беришда кўмак берган. Хантерга ҳукм 13 мартга белгиланган.

XS
SM
MD
LG