Ссылки доступа

Иш ташламоқчилиги тўғрисида баёнот берган артистлар 1 кунда пушаймон бўлди (видео)


 Қўқон театри актёрлари
Қўқон театри актёрлари

31 октябрь куни президентга видео мурожаатини эълон қилган театр актёрлари ойлик маошлари 25 фоизга қисқарганига норозилик сифатида иш ташлаш акцияси ўтказишни режалаётганини айтганди. Янги видеодан маълум бўлишича, ҳоким театр ходимлари билан учрашиб, "тушунтиргач", актёрлар пушаймонлик билдирган.

1 ноябрь куни Озодликка Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёрлари томонидан йўлланган видеода улар бир кун олдин қилган ишига пушаймонлик билдиришган.

“31 октябрь Озодлик радиосига йўллаган мурожаатимизга бугун театр жамоаси номидан раддия берамиз.Бизга мана шу муаммо ҳақида келиб тушунтириш қилишди, жамоа билан суҳбат қилишди.Биз ҳаммасини тушундик ва бу хатоимиздан пушаймонмиз. Лекин бизга буни тўғри тушунтиришмагани оқибатида келиб чиққан деб ўйлаймиз.

Бизга тўғри тушунтириш беришмади. Аксинча, “25 фоиз устама устига 45 фоиз устама қўшилди, энди 25 фоизни қайтариб, кесиб ташлаймиз”, деб тушунтиришди. Лекин ваҳоланки, ҳокимимиз келиб, ўзлари тўғри тушунтиришди. 25 фоиз жойида турибди. Аксинча, “юқори ташкилотлар, молия вазирлиги билан ҳисоб-китоб қилиниб, 25 фоиз 45 фоизга айлантирилди”, дейишди.

Бизга тўғри тушунтириш бермагани оқибатида шу муаммо юзага келиб чиқди”, дейилади видеода.

Раскаяние артистов Кокандского городского музыкального драматического театра
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:10 0:00
Загрузить файл

31 октябрь куни президентга видео мурожаатини эълон қилинишини сўраган театр актёрлари ойлик маошлари 25 фоизга қисқарганига норозилик сифатида иш ташлаш акцияси ўтказишни режалаётганини айтганди.

Загрузить файл

Марҳум президент Ислом Каримовнинг фармонига кўра, 1993 йилнинг 1 декабридан бошлаб, театрларда ишловчи артистлар учун мансаб окладларининг 25 фоизи миқдорида маошларига ҳар ойлик устама ҳақ белгиланган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 сентябрдаги 798-сонли қарорига мувофиқ, маданият муассасалари ходимлари ойлигига 26 йил аввал қўшилган 25 фоизлик устама 1 октябрдан бекор қилинди.

Қўқон театри раҳбарияти эса, улар ҳукумат қарорларига амал қилган ҳолда иш кўраётганликларини таъкидлашди.

Вазирлар мағкамасининг 2018 йил 19 июндаги қарорига кўра, маданият муассасалари ходимлари ойлги 45 фоизга оширилганди.

XS
SM
MD
LG