Ссылки доступа

Калилов: Қирғизистонга темир йўл қуриш учун Россия ва Ўзбекистон ёрдам беради


Россия билан ҳамкорликда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилишининг техник-иқтисодий асослари (ТИА) ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига «Кыргыз темир жолу» МК” давлат корхонасининг темир йўл қурилиши ва лойиҳалаштириш дирекцияси раҳбари Жамшитбек Калилов маълум қилди.

«Россия билан ҳамкорликда ТИА ишлаб чиқилди – йўл қаердан ўтиши, қурилиш билан бир вақтда қайси конлар ўзлаштирилиши ва бошқалар белгиланди. Россия молиялаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Ўзбекистонда бўлдим, улар ҳам ёрдам беришга ваъда қилишди», - деди Калилов.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши борасидаги ташаббус 2000-йилларда илгари сурилган, аммо шундан бери ҳаётга татбиқ этилмай келади. 2002 йилда Пекин бўлажак йўлнинг ТИАсини аниқлаштириб олди ваунинг йўналишини белгилади. Бу ғояга кўра Торугарт довонидан ўтадиган йўл Арпа джайлоо (яйлови) орқали ўтиши, кейин эса Узген тумани орқали Қорасув шаҳрига ва у ердан Ўзбекистонга ўтиб кетиши керак бўларди. Темир йўлнинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилиши керак эди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев хокимиятга келганидан кейин “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” маршрути ўрнига “Тожикистон-Қирғизистон-Қозоғистон-Россия” йўналиши бўйича йўл қуриш ғоясини илгари сурди. Аммо бу ташаббусни ҳеч ким қўллаб-қувватламади. Шундан кейин ҚР расмийлари “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” лойиҳасига қайтишди ва янги маршрут таклиф қилишди.

2017 йилда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” йўл қурилиши бўйича уч томонлама ишчи гуруҳи тузилди, ҳамда учта турли вариант кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG