Ссылки доступа

Ўзбекистонда “буханка” нон нархи яна кўтарилди


Сўнгги уч ҳафта мобайнида Ўзбекистонда “буханка” нон нархи икки марта ошди.

Маҳаллий нашрлар шу кунда кўплаб жойларда “буханка” нархи 100-200 сўмга ошгани, баъзи дўконларда 1600 минг сўмдан, бозорларда эса 1700 сўмдан сотилаётганини ёзди.

Ўзбекистонда 15 октябрдан “буханка” нархи кўтарилиб, 1300-1500 сўмдан сотила бошлагани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Бунгача мазкур нон 1100 сўмдан сотилган.

2018 йил сентябригача эса бу нон 600-650 сўмдан сотилган эди.

XS
SM
MD
LG