Ссылки доступа

Осиё 360°: Қирғизистондаги қонуний ва ноқонуний кўмир (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Осиё 360°: Қирғизистондаги қонуний ва ноқонуний кўмир. (видео Директ)​

- Иш ташламоқчилиги тўғрисида баёнот берган артистлар 1 кунда пушаймон бўлди. (видео)​

- Дўконлари бузиб ташланган тадбиркорлар президентдан амалий ëрдам сўрамоқда. Хоразм вилояти Шовот туманидаги бозорда савдо билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорларнинг ëзишича¸ бозорга тегишли ер Мурод исмли тадбиркор томонидан ўзлаштирилган ва у ердаги магазинлар бузиб ташланиб¸ ҳеч қандай компенсация берилмаган. (видео)

- Аъзамжон Турғунов: Ҳукумат сиёсий тутқунларни реабилитация қилишга қўрқмоқда. Ўзбекистонлик ҳуқуқбон "Адолатсизлик ҳикояси" мукофотига лойиқ деб топилди. Бу мукофот ҳуқуқбонга маркази Прагада бўлган People In Need ташкилоти томонидан берилди. (видео)

- Етим болани калтаклаганлар жазоланди. 31 октябрь куни Самарқанд шаҳар маъмурий судининг очиқ суд мажлисида шаҳарнинг Ҳазора маҳалласида етим бола У .Ҳ.ни калтаклаган Ҳ.И. ва И.З.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ҳ.И. ўз айбини тан олиб, содир қилган қилмишидан пушаймонлигини, қонуний енгиллик беришларини сўради. (видео)

- Осиё: Қирғизистон кўчаларида Хитой кузатув камералари. Бишкек кўчаларида юзни аниқлаш тизими бўлган кузатув камералари пайдо бўлди. Қирғизистонда яна бир бор ДАНнинг номи ўзгартирилди. Ўзбекистонда Миллий гвардия ходимининг қонуний талабини бажармаслик ва бўйсунмаслик учун жазо белгиланди. Туркман қишлоқларига ярим йил ичида биринчи маротаба пахта ёғи келтирилди. (видео Настоящее время)​

- OzodLive: Саида Мирзиёева ишонган котиблар, Зеленскийга ўхшаган Умиджонни алдашди, кўчани қиздирган дижей Кемпир. OzodLive дастурининг бу сонида АОКА хулосаси асосида лавозимга тайинланган матбуот котиблари, Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши ва Алматида кўчани қиздирган дижей Кемпир концерти ҳақидаги лавҳаларни томоша қилинг. (видео)

- Ўш: “Мақом гулшани” – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мақомчилари концерти. Ўшдаги Бобур номли ўзбек академик театрида охирги йилларда кузатилаëтган энг йирик концерт. Мақом гулшани номини олган ушбу ҳисобот концертини илк бор уч мамлакат - Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон мақомчилари ўтказмоқда. (видео)

- Турғун: Амударëдаги касалхонада уч доктор бир уколни ура олмади. Қорақалпоғистон республикаси Амударë туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ Манғит шаҳридаги касалхонада уч доктор ëш болага осма укол уришни эплай олмаган. Унга кўра¸ укол тиқилавериши натижасида боланинг қўли қонаб кетган. (видео)

- Муҳожирлар. Ошпаз Алишер | Харитадаги одам. (видео)

- "Исломий давлат" гуруҳи раҳбари ўлдирилган жойида олинган видео. (видео Настоящее время)

- Кузатув камералари боғча болаларини калтакланишдан ҳимоя қила олмаяпти. Тарбиячининг болаларни калтаклаши видеоëзувга тушди. Оналар чора кўрилишини сўрамоқда. Озодликка тақдим этилган видеотасвирларда мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг болаларни калтаклаётгани акс этган. (видео)

- Екатеринбургда кафе очган мигрант Алишер ҳикояси. Алишер 2008 йилдан бери Екатеринбургда яшайди. Олдинига қурилишда¸ кейин заводда ишлаган¸ бир муддат таксичилик қилган Алишер ҳозирги кунда кафе очган. ФСБ маълумотига кўра¸ 2019 йилнинг биринчи ярмида Россияга 2¸4 миллион чет элликлар келган¸ уларнинг 918 минг нафари ўзбекистонликлар. (видео)

- Жаслиқдан чиққан "Олтин қироли": Каримовни ағдариб, Мирзиëевни ўлдирмоқчи бўлганлар қурбони бўлдим. Бу иддаони Жаслиқ қамоқхонасида 7 йил жазо ўтаб чиққан, халқ орасида «Олтин қироли» деб танилган 53 яшар тадбиркор Аҳмед Алиев 21 октябрь куни Тошкентдаги Le Grande Plaza меҳмонхонасида бўлган матбуот анжуманида айтди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG