Ссылки доступа

АҚШнинг ЕИдаги элчиси: Киевга ёрдам Байденнинг ўғли борасидаги суриштирувларга боғлиқ


Гордон Сондланд

Ўтган йили президент Трамп томонидан тўхтатиб қўйилган Украинага Америка ёрдамининг қайта тикланиши АҚШ собиқ президенти ва амалдаги президентликка номзод Байденнинг ўғли Хантернинг бу мамлакатдаги фаолияти суриштирилишига боғлиқ.

Бу борадаги огоҳлантиришни Украина расмийларига ЕИдаги Америка элчиси Гордон Сондланд берди. Бу ҳақда сешанба куни Сондланднинг Конгрессда берган қўшимча кўрсатмаларида таъкидланади.

Бир неча ҳафта аввал Конгрессдаги эшитувларда чиқиш қилган Содланд ёрдамнинг тўхтатиб қўйилиши юзасидан берилган саволга аниқ жавоб беришдан ўзини олиб қочган эди, ўшанда у ҳодисанинг барча ҳолатларини эслай олмаслигини айтган эди. Сешанба куни эълон қилинган ҳужжатда, элчи ўз кўрсатмаларига аниқлик киритгани таъкидланади. Қайд қилинишича, шу йилнинг 1 сентябрь куни у Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ёрдамчисиАндрей Ермакка "Украина бир неча ҳафта аввал муҳокама қилинган аксилкоррупция борасида баёнот бермагунга қадар Американинг ёрдами тикланмаслиги" борасида маълум қилган. Бу ерда гап директорларидан бири собиқ вице-президент ва амалдагипрезидентликка номзодДжо Байденнинг ўғли бўлган "Бурисма" компаниси ҳақида бормоқда. Дональд Трамп топшириғига кўра Оқ уй маъмуриятида Украина сиёсатини мувоффиқлаштириб турган Сондланднинг сўзларига қараганда, шахсан президент унга ҳарбий ёрдамни тиклаш шартлари ҳақида гапирмаган. У фақат телефон суҳбатида: "Мен Зеленский тўғри қарор қабул қилишини истайман" деган. Сондланднинг айтишича, президент “Бурисма”ни тергов қилишни назарда тутган бўлишини "таҳмин қилган" экан.

Конгрессдаги Вакиллар палатасининг бир нечта қўмитаси президент Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйиш борасида пўписалардан фойдалангани билан боғлиқ саволга жавоб топишга интилмоқда.

ҲозирчаКонгрессда АҚШнинг Украина бўйича сиёсатига маъсул ўнлаб дипломат ва Трамп администрациясининг ходимлари кўрсатма берди. Уларнинг барчаси Киевга шу каби босим аломатлари бўлгани борасида қисман айтишди. Бу каби босимлар норасмий каналлар орқали Дональд Трампнинг шахсий адвокати Руди Джулиани томонидан берилган. Бироқ улардан бирортаси ҳам АҚШ президентининг бу жараёнга тўғридан тўғри аралашгани борасида гувоҳлик беришмади.

Оқ уй вакили Стефани Гришэмнинг сўзларига қараганда, элчиСондланднинг кўрсатмаси "ноқонуний импичмент учун асослар кам эканлигини" кўрсатмоқда. Унинг таъкидлашича, Сондланд ёрдамнинг қайта тикланиши Байденни тергов қилишга боғлиқ эканини тахмин қилган, аммо бу таклиф кимдан чиққанини очиқ айтмаган.

XS
SM
MD
LG