Унинг сўзларига қараганда, ҳодиса 10 ноябрь куни ҳарбий қисм ҳизматчилари истиқомат қиладиган ҳарбий шаҳарчада юз берди.
«У зобит, майор эди. Унинг жасади хизмат уйидан эрталаб топилди. Ҳарбий прокуратура тергов олиб бормоқда. Бундан ташқари ички суриштирув олиб борилмоқда», - деди Жарашева.
2018 йилда мазкур ҳарбий қисмда аскарларнинг калтаклангани маълум қилинган эди. «Азаттиқ» радиосига бир нечта аскарнинг ота-оналари мурожаат қилган эди. Шундан сўнг мазкур ҳарбий қисм командири эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган эди.