Таъкидланишича, 2017 йилда ХХРнинг 1988 йилда туғилган фуқароси ўзининг юртдоши Айеркен Саймаитига нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган. Унинг сўзларига қараганда, у 2016 йилдан бери Қорсувлаги бозорда 3 милион 28 минг долларга тенг халқ истеъмол махсулотлари ва пул маблаҳларига эгалик қилган.
“Фирибгарлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Саймаитига нисбатан қидирув эълон қилинди. Тергов вақтида қидирувда бўлган шахс ноқонуний равишда берилганID дан ва 1982 йилда туғилган Самятов Эркин Салимович номига берилган Қирғизистоннинг хорижий паспортидан фойдаланиши аниқланди.
2019 йил июлида мазкур факт бўйича ҚР Жиноят кодексининг 330 “Қонунга зид равишда паспорт бериш” моддаси бўйича судга қадар жараён бошланди. Жалолобод вилоят Сўзоқ туман Давлат регистрация хизмати аҳолини рўйхатга олиш ва паспортлаштириш бўлимининг етакчи мутахассисига айб қўйилди. Жиноий иш судга юборилди.
Айеркен Саймаитига нисбатанматериаллар алоҳида ишлаб чиқариш мақсадида ажратиб олинди, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
10 ноябрь куни кечқурун Истамбулнинг Фатих туманидаги меҳмонхоналардан бирида тадбиркор Айеркен Саймаити отиб кетилди. У олган жароҳати туфайли шифохонада вафот этди. Қотиллик гумони билан уч эркак ушланди. Улардан икки нафари Қирғизистон фуқароси, бир нафари суриялик экани маълум қилинди. Улар иқрорий кўрсатма беришди.
Саймаити ўлдирилиши Қирғизистоннинг Истамбулдаги бош консули Эркин Сопоковнинг ишдан бўшашига сабаб бўлди. ҚР ТИВ жиноят содир этилган жойдаги Range Rover йўлтанламас машинаси Сопоковга тегишли эканини, рақами эса дипломатик эканлигини расман тасдиқлади. Сопоковнинг ўзи эсаўзига тегишли автомобиль Саймаити ўлдирилган жойда қай тарзда пайдо бўлиб қолганини изоҳлай олмади.
12 ноябрь куни Қирғизистон финполицияси Айеркен Саймаити 2019 йилнинг сентябридаёқ қидирувга берилганни маълум қилди. Қайси иш бўйича қидирувга берилганлигига ойдинлик киритилмади. 13 ноябрь куни ИИВ раҳбари Қашқар Джунушалиевнинг баёнот беришича, Саймаити 2017 йилдан бери Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувда бўлган, унга нисбатан 3 млн долларлик фирибгарлик иши бўйича жиноий иш очилган.
Айеркен Саймаити тўғрисида қирғизистонликлар 2019 йилнинг май ойида «Азаттық» суриштирувлари орқали хабардор бўлишди.