Ссылки доступа

Қирғизистон уран чиқиндилари омборини реабилитиция қилиш учун 5,7 млн евро олади

Бу борадаги қарор Лондонда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари учун экологик реабилитация донорлари ҳисоби Ассамблеясининг IV мажлисида қабул қилинди. Анжуман ишида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қубатбек Боронов ҳам иштирок этди.

«Марказий Осиёда уран чиқиндихоналарини реабилитация қилиш масаласи хукумат фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири. Европа тараққиёт вареконструкция банкига Мин-Куг ва Шекафтар қишлоқларидаги собиқ уран ишлаб чиқариш корхоналарида иккита рекультивация лойиҳалари учун грант асосида умумий қиймати 5,7 млн евро миқдорида маблағ ажратгани учун миннадорчилик билдирамиз, рекультивация ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида бошланади. Келаси йилнинг иккинчи чорагида Майлуу-Суу шаҳридаги омборда рекультивация ишлари бошланади», -дея таъкидлади бош вазирнинг бирнчи ўринбосари.

Ажратилган маблағларга минтақанинг учта республикасидаги еттита радиактив омборхоналарда рекультивация ишлари амалга оширилади, шундан учта объект Қирғизистон худудида жойлашган.

ҚР Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг маълумотига қараганда, Қирғизистонда умумий ҳисобда токсик ва радиоактив моддалар кўмилган 92 та жой бор. Шундан 36 та пункт Майлуу-Сууда жойлашган. Шу билан бирга 23 та чиқиндихонада уран элементлари мавжуд, қолган жойларга эса тоғ жинсларининг радиоактив қолдиқлари, оғир металлар ва цианид кўмилган. Заҳарли ва хавфли маҳсулотларнинг умумий ҳажми 2,9 миллион кубометрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG