Ссылки доступа

Беларусда муҳолифат парламент қуйи палатасидан мандат ололмади


Беларус Марказий сайлов комиссияси мамлакат парламентининг қуйи палатаси бўлмиш Вакиллар палатаси депутатлигига бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Депутат этиб сайланган 110 кишидан бирортаси ҳам мухолифат вакили эмас (ўтган гал Вакиллар Палатасида улар иккита ўрин олган эди), Беларус Коммунистик партияси - 11 та мандат, Либерал-демократик партия - 1 та мандат, ҳукуматпараст партиялар - 9 та мандат: 6 та Меҳнат ва адолат Республикачилар партиясидан, 2 та Беларус патриотлар партиясидан, 1 та Беларус аграр партиясидан.

17 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларга камида 7та мухолифат партияси ва ҳаракатлар ўз номзодларини кўрсатди, бироқ сайлана олмади. Парламент депутати этиб66 нафар эркак ва 44 нафар аёл сайланди, бу дегани хотин-қизлар депутатларнинг учдан бир қисмини ташкил қилишини англатади. Вакиллар палатасининг амалдаги 30 нафар депутати қайта сайланишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Вакиллар Палатасига 30 ёшгача бўлган 2 киши сайланди.

Еттинчи чақириқдаги Вакиллар Палатасига сайловлар 17 ноябрда бўлиб ўтди. Беларус МСК маълумотига қараганда, сайловчиларнинг 35,77%, яъни учдан бир қисми муддатдн аввал овоз берди. Беларус олий таълим даргоҳларининг талабалари ҳам мажбурий муддатдан аввал овоз берганликларидан шикоят қилишди. Уларнинг кураторлари агар муддатдан илгари сайловларда кўрсаткичлар паст бўлса ноқулайликлар кутиб туришидан огоҳлантиришди.

Мустақил кузатувчилар МСК сайловда иштирок этганлар сонини 2 баробар ошириб кўрсатганини айтишмоқда.

Бу галги сайловлар муддатдан илгари дейилмоқда, аслида бундай эмас.

XS
SM
MD
LG