Ссылки доступа

Қозоғистонда ҚДТда «иштироки»да айбланувчиларга икки йил қамоқ жазоси берилиши сўралмоқда


18 ноябрь куни кечқурун фаолияти тақиқлаган «Қозоғистон демократик танлови (ҚДТ) ҳаракати фаолиятида «иштироки»да айбланаётган тўрт киши устидан давом этаётган суд жараёнида прокурор Мухит Рисбеков судга мурожат қилиб, уларнинг ҳар бири икки йил озодликдан маҳрум қилинишини сўради.

Рисбеков шунингдек, оғирлаштирувчи вазият сифатида судланувчиларнинг “жиноий хуқуқ бузарликлар”ни содир этишда “айниқса фаол иштирок этганликлари”ни, енгиллаштирувчи вазият сифатида эса уларнинг ёш болалари борлигини эътиборга олишларини сўради.

Рисбековнинг сўзларига қараганда, судланувчиларнинг ҚДТдаги “иштироки” гувоҳларнинг кўрсатмалари ва жиноий иш материаллари орқали тўлалигича исботланган. Прокурор шунингдек, суддан судланувчиларнинг тергов вақтида босим остида кўрсатма берганликлари борасидаги иддоасига скептик муносабатда бўлишларини сўради.

Адвокат Галим Нурпеисов сўнги 10 йилда хорижда яшаётган собиқ банкир ва Қозоғистон расмийларининг ашаддий танқидчиси Мухтар Аблязов билан видео-конференц кўринишида сўроқ уюштириш юзасидан сўровнома берди. Судья Қуралай Дарханова адвокатнинг илтимосини қаноатлантирди, шу билан бирга амалга ошмайдиган ишни - ҳимоячиларга Аблязовни судда иштирокини таъминлаш борасида талаб қўйди.

Судланувчилар ўз чиқишларида ўзларига қўйилган айбловларни инкор қилдилар ва суддан оқлов ҳукмини чиқаришни сўрашди. Адвокатлар судланувчиларни қўллаб-қувватлашди. Шундан кейин судья Дарханова ҳукм чиқариш учун маслаҳат хонасига чиқишлари борасида эълон қилди, ҳукм 19 ноябрь куни эълон қилинади.

Иш бўйича уч нафар судланувчи — 30 ёшли Оксана Шевчук, 51 ёшли Гульзипа Джаукерова ва 36 ёшли Ануар Аширалиевлар 4 июлдан бери Олмаотадаги тергов изоляторида ушлаб турилибди. Суд эҳтиёт чораси сифатида уларга нисбатан уй қамоғини ҳибсга олишга ўзгартирган эди. Яна бир айбланувчи 48 ёшли Жазира Демеуова уй қамоғида ушлаб турилибди. Қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари август ойида Демеуова, Джаукерова, Аширалиева ва Шевчукларни сиёсий маҳбуслар рўйхатига киритишган эди. Қозоғистон расмийлари мамлакатда сиёсий маҳбуслар мавжудлигини инкор қилади.

XS
SM
MD
LG