Ссылки доступа

Жониворларнинг ўлимидан сўнг Душанбе ҳайвонот боғининг директори ишдан бўшатилди (видео)


Душанбе ҳайвонот боғида Сибир буғуси ва туяқуш нобуд бўлганидан бир ой ўтиб ҳайвонот боғининг директори ишдан бўшатилгани маълум бўлди.

2017 йилдан бери Душанбе ҳайвонот боғининг директори лавозимида ишлаб келаётган Маҳмадали Шарипов мансабидан озод қилинди. "У Душанбе шаҳар маъмуриятининг мажлисидан сўнг ишдан четлаштирилди. Ишдан бўшатилиш сабаблари ҳозирча аниқ эмас", дея хабар берди Радио Озоди манбаси. У ишдан бўшатиш Фейсбукнинг тожик сегментида фойдаланувчиларнинг ғазабига дучор бўлган ҳайвонот боғида Сибир буғуси ва туяқуш нобуд бўлишига боғлиқ эканлигини истисно қилмади.

«Ҳайвонот боғининг янги директори жамоага яқин орада таништирилади», - деди ҳайвонот боғи директорининг ўринбосари Саидхўжа Сафаров.

2015 йилдан бери Душанбе ҳайвонот боғида бегемот, кенгуру, бир нечта пони оти ва антилопа ҳалок бўлди. Зич вольерлар ва ёмон овқатлантириш – ҳайвонларнинг ўлимининг асосий сабабидир, демоқда мутахассислар. Буғу ва туяқушнинг ўлимидан кейин ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари пойтахт ҳайвонот боғида жониворларнинг боқилиши билан боғлиқ муаммоларни кўтариб чиқишди, уларнинг сўзларига қараганда, ҳайвонот боғи «ўлим ва касаллик боғига» айлаган. Улар пойтахт расмийларидан ҳайвонот боғидаги вазиятга имкон қадар тезроқ эътибор қаратишни ва агар ҳайвонларга етарлича шароит яратилмайдиган тақдирда ҳайвонот боғини беркитишни талаб қилдилар.

Душанбе ҳайвонот боғидаги аянчли вазият туфайли табиатни муҳофаза қилувчи фаоллар жониворларни қутқариш мақсадида маблағ йиғишга киришиб кетдилар. Бир неча куни ичида улар камида 15 минг сомони ($1,5 мингдан кўпроқ) тўплашга муваффақ бўлишди. Табиатни муҳофаза қилиш жамияти фаоларидан бири Мирзоназар Мирзоевнинг баёнот беришича, тўпланган пуллар ҳайвонот боғи раҳбариятига берилмайди. «Ўзимиз озиқ-овқатларни сотиб оламиз. Шер бир кунда 5 кг гўшт истеъмол қилиши керак … Ҳозир маҳсулотлар нархи жуда юқори. Ҳайвонот боғида оч жониворлар жуда кўп. Шаҳар расмийлари ҳайвонлар учун маблағ ажратаётган бўлишига қарамай жониворлар тез-тез оч қолади», дейди Мирзоев.

Душанбелик Елена Бухариева ўн йилдан бери ўз ҳисобидан Душанбедаги ҳайвонот боғидаги жониворларни боқади. Унинг айтишича, ҳайвонларнинг ўлимига овқатларнинг етишмаслиги ва қафасларнинг зичлиги сабаб бўлган.

В зоопарке Душанбе погибли страус и олень
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:18 0:00

Душанбе ҳайвонот боғи ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган ва шундан бери қайта таъмирланмаган. Ҳайвонот боғида бир мингдан ортиқ турли ҳайвон ва паррандалар бор. Ёзда дим, қишда совуқ қафасларда жониворлар қийин аҳволда яшайди, уларнинг нафас олиши, қон айланиши ва овқат ҳазм бўлишида муаммолар кузатилади.

Уч йил муқаддам Душанбе шаҳар прокуратураси ҳайвонот боғи ходимларига нисбатан жиноий иш очган эди, ўшанда ходимларнинг совуққонлиги оқибатида террариумда юз берган ёнғин туфайли иккита илон нобуд бўлган эди. 2016 йилнингиюнида «ҳайвонот боғи ходимининг эътиборсизлиги оқибатида» бирин-кетин етти ёшли шер ва беш ёшли айиқ нобуд бўлган эди.

Ўтган йилнинг январида шаҳар расмийлари пойтахт ҳайвонот боғи «Корвон»га кўчирилиши борасида баёнот берди. Бироқ янги ҳайвонот боғининг қурилиши бошланмади – маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, мэрия ҳамон инвестор қидирмоқда.

XS
SM
MD
LG