Ссылки доступа

Туркманистон ҳукумати: ижтимоий соҳага бюджетнинг 75% ажратилади


 Мамлакатда давом этаётган молиявий ва озиқ-овқат инқирози фонида Туркманистон ҳукумати иқтисодий муваффақиятлар ҳақидаги навбатдаги ҳисобтни эълон қилди.

Туркманистон хукумати 2020 йилда бюджет маблағларининг 75 фоизидан кўпроғини ижтимоий соҳани ривожлантиришга ажратишни кўзда тутмоқда.

Туркманистон Давлат Хабарлар (ТДХ) агентлигининг маълум қилишича, 2020 йилга мўлжалланган давлат бюджетининг лойиҳаси 15 ноябрь куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида эълон қилинди.

Таъкидланишича, мамлакатнинг келаси йилга мўлжалланганбош молиявий режасида 75 фоиздан кўпроқ маблағлар ижтимоий соҳага йўналтирилиши кўзда тутилган, шунингдек ойлик маошлар, пенсиялар, давлат нафақалари, талабаларнинг стипендиялари 10 фоизга оширилиши режалаштирилган, дея хабар беради ТДХ агентлиги. Шу билан бирга келаси йилга мўлжалланган давлат бюджетининг миқдори эълон қилинмади.

Бундан ташқари, Туркманистон хукумати 10 ой якунлари миллий иқтисодиёт барқарор ривожланаётганини кўрсатаётгани бораида баёнот берди.

Шу билан бирга Туркманистон бюджети молиявий шаффофликнинг энг қуйи талабларига ҳам жавоб бермайди. Бу борадаги хулоса14 август куни АҚШ давлат департаментининг хорижий давлатлар бюджет шаффофлиги тўғрисидаги йиллик ҳисоботида қайд қилиб ўтилган.

XS
SM
MD
LG