Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳукм қилинган қирғизистонлик собиқ депутат ватанига экстрадиция қилинди


Қозоғистонда 12 йил озодликдан маҳрум қилинган Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Дамирбек Асилбек уулу Қирғизистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига ЖИЭДХ матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, собиқ депутат Қирғизстонга 18 ноябрь куни олиб келинди ва айни дамда №1 СИЗОда ушлаб турилибди.

«Қозоғистон суд қарорини Қирғизистон Жиноят кодексига мослаштириш мақсадида материаллар Олий судга юборилди. Суд қарорига биноан жазо муддати белгиланади», - дея хабар берди ҚР Жазони ижро этиш Давлат хизмати (ЖИЭДХ).

Айрим ОАВнинг хабар қилишича, Дамирбек Асилбек уулу билан биргаликда яна икки нафар қирғизистонлик экстрадиция қилинди. ЖИЭДХ бу хабарни тасдиқламади.

Дамирбек Асилбек уулу Қозоғистон суди томонидан «трансмиллий уюшган гурух тузиш ва раҳбарлик қилиш» ва «иқтисодий контрабанда»да айбдор деб топилган эди. Мазкур иш доирасида 12 киши ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG