Пойтахт ШИИБ матбуот хизматининг маълумотига кўра, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан фойдаланмаслик, белгиланмаган ўтиш йўлидан фойдаланиш авария холатларига сабаб бўлади ва бу каби фалокатлар оқибатида кўп ҳолларда пиёдаларнинг ўзи вафот этмоқда.
Йўл ҳаракати қоидасини бузганлик, жумладан белгиланмаган жойдан ўтганлик учун жарима миқдори 6 сомони 88 дирам (таҳминан 0,6 доллара)ни ташкил қилади. «Пиёда» амалиёти 11 ноябрь куни бошланди ва 21 ноябрь куни ҳам давом этди.