Ссылки доступа

БМТ Душанбени шафқатсиз муносабатнинг икки жабрдийдасига товон тўлашга чақирди


Место теракта в Худжанде.
Место теракта в Худжанде.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйча Қўмитаси Тожикистон ҳукуматига мурожаат қилиб, ёмон муносабатда бўлинган фуқаролардан бирига маънавий зарар учун, унинг рафиқасига эса руҳий азоб учун товон тўлашга, уларнинг ҳуқуқларини бузган шахслар эса жавобгарликка тортилишига чақирди.

Илҳом Исмоновнинг иши бизни 9 йил аввалги ҳодисаларга қайтаради, ўшанда илк бор Тожикистоннда ўзини ўлимга маҳкум қилган шахс террорчилик актини уюштирган, машинасини Хўжанддаги Уюшган Жиноятчиликка қарши минтақавий кураш бўлими (УЖҚМКБ)нинг дарвозасига олиб бориб урган ва машина билан портлаб кетган эди. Ҳодиса 2010 йилнинг 3 сентябрь куни юз берди. Теракт оқибатида 4 нафар фуқаро, УЖҚМКБнинг уч ходими ҳалок бўлган, 26 киши, жумладан 5 нафар ўткинчи жароҳат олган эди.

БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича ҳуқуқий гуруҳининг иш бўйича ҳулосаси 9 ноябрь куни чиқарилди, 24 ноябрь куни эса ҳулосанинг нусхаси Радио Озоди таҳририятига келиб тушди. Шикоят ва Тожикистон расмийларининг жавоблари кўриб чиқилганидан сўнг БМТ экспертлари жабрдийда Илҳом Исмонов ва унинг рафиқаси Зарина Нажмиддиновага нисбатан амалдаги қонунчилик бузилган деган ҳулосага келдилар.

Илҳом Исмонов жиноий тўда ташкил қилиш ва терактга алоқадорликда гумон қилиниб 2010 йил 3 ноябрь куни ушланди, ҳамда қўйилган айбловлар бўйича 8 йил озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ, Исмонов ўзининг БМТ Қўмитасига қилган шикоятида, терактга мутлақо алоқаси йўқлигини ва барча иқрорларни қийноқлар туфайли тан олганини маълум қилди – у электр токига ўтқазилди ва юра олмайдиган даражада калтакланди.

Унинг адвокатининг айтишича, Илҳом Исмонов 2010 йил 3 ноябрь куни ўз уйида ушланган ва бирор бир айб қўйилмаган ҳолда 7 кеча-кундуз мобайнида бир изолятордан иккинчисига кўчирилган, ҳамда Тожикистон ЖПК меъёрларида кўрсатилганига қарамай яқинларига хабар беришмаган. Бундан ташқари, уни адвокат олиш ҳуқуқидан маҳрум қилишган, уни милиция бўлимига олиб борилгани ички ишлар идораларида қайд қилинмаган.

Тожикистон расмийлари шикоят юзасидан берган жавобларида бу факт ҳақиқатан ҳам бўлганини ва қонунни бузган икки нафармилиция ходими жазога тортилганини маълум қилди. Бироқ жавобда айбига иқрор бўлган милиционерларга нисбатан қандай жазо қўлланилгани ошкор қилинмаган.

БМТ Қўмитаси жабрдийдаларнинг шикоятини кўриб чиқиш жараёнида фуқаролар ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг кўплаб пунктлари бузилгани, Илҳом Исмановнинг ҳуқуқлари ҳам бузилгани, унинг рафиқаси руҳий азоб чеккани аниқлангани ва ҳукумат уларнинг ҳар иккисига товон тўлаши кераклигини маълум қилди. Қўмита аъзоларидан бири бу иш бўйича ўзининг фикрига эга.

XS
SM
MD
LG