Ссылки доступа

Жанаозендаги норозилик раҳбарларидан бири Ержан Елшибаевга чиқарилган ҳукм ўзгартирилмади


Оқтов шаҳар суди 25 ноябрь куни йил бошида Жанаозенда бўлиб ўтган ишсизлар намойиши раҳбарларидан бири Ержан Елшибаевнинг аппелация аризасини эътиборосиз қолдирди. Ўтган ойда у беш йил муддатга қамоққа ҳукм қилинган эди. Унинг тарафдорлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу иш сиёсийлаштирилганини айтишмоқда.

Суд апелляция аризасини душанба куни кўриб чиқа бошлади ва ўша куни қарор чиқарди. Апелляция эшитувлари судланувчи Ержан Елшибаевнинг иштирокисиз бўлиб ўтди. Адвокатларнинг айтишича, у Оқтовдаги тергов қамоқхонасида ушлаб турилибди. Бу ҳақда Азаттиқ радиосига унинг рафиқаси ва ҳимоячиси Динара Хайруллина маълум қилди.

Адвокатлар Олий судгакассация шикояти билан мурожаат қилишларини айтишмоқда. Адвокатлар апелляция шикоятида суддан озодликни чеклашни назарда тутувчи айблов моддасини енгиллаштиришни сўрадилар.

Қарор эълон қилинганидан сўнг судда иштирок этган фаолнинг ўнлаб тарафдорлари унинг озод қилинишини сўраб «Бостандық!» (“Озодлик”) дея бақиришди.

Елшибаев устидан ҳукм 17 октябрь куни Жанаозен шаҳар суди томонидан чиқарилди. Елшибаевга нисбатан«безорилик туфайли тан жароҳати етказиш» айби қўйилди. Терговчиларнинг айтишича, у 2017 йилда шаҳарда бўлиб ўтган муштлашув давомида номаълум шахсга тан жароҳати етказган. Тергов полиция рапорти асосида олиб борилди. Бу иш бўйича жабрдийда сифатида қатнашган шахс судда кўрсатма берди, у муштлашувни бошқа кимсалар келтириб чиқарганини, судланувчи Елшибаевга нисбатан эътирози йўқлигини айтди.

Ержан Елшибаев ўзига қўйилган айбловни инкор қилди ва ўзининг фуқоролик фаолиги туфайли таъқиб қилинаётганини айтди. Унинг рафиқаси Динара Хайруллинанинг сўзларига қараганда, эрига чиқарилган ҳукм сиёсийлаштирилган.

31-ёшли Ержан Елшибаев феврал — март ойларида Жанаозенда ишсиз аҳолининг ҳукуматдан ишга жойлаштириш талаби билан норозилик намойиш ўтказганидан кейин хукуматнинг эътиборига тушиб қолди.

Жанаозен суди унинг ҳибсда бўлган вақтини ҳам қамоқ муддатига қўшиш борасида ҳукм чиқарди. 24 март куни Елшибаев ўз уйидан полиция идорасига олиб келинди ва орадан икки кун ўтиб ҳибсга олиш борасида ордер берилди. Бундан аввал фаол полиция томонидан босим остида эканлигини маълум қилган эди. Август ойида қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Ержан Елшибаевни сиёсий маҳбуслар рўйхатига киритган эди..

XS
SM
MD
LG