Ссылки доступа

Феминналедаги можаро фонида ҚР миллий музейи директори ишдан бўшади


Мира Джангарачева феминналедаги можаро фонида Амалий санъат Миллий музейи директори лавозимидан кетди.

ҚР маданият, информация ва туризм вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Джангарачева ўз хоҳишига биноан ишдан кетиши борасида ариза ёзган ва вазир аризани қабул қилган. Собиқ директор ҳозирча изоҳ бермади.

Бундан аввалроқ ҚР маданият, информация ва туризм вазирлиги “Боқувчилар. Иқтисодий эркинлик. Аёллар” халқаро кўргазмасидаги вазият юзасидан изоҳ берган эди.Вазирликнинг фикрича, «эстетиканинг ўзига хос кўриниши ижодий жараён материаллидир». «Қирғизистон Республикаси маданият, информация ва туризм вазирлиги санъат саройида яланғоч қизлар бўлишига қарши ва замонавий санъатда бу каби иғвогарликларни қўллаб-қувватламайди», - дея таъкидлади вазирлик.

Г. Айтиев номидаги амалий санъат миллий музейида замонавий санъат биринчи феминнали бўлиб ўтмоқда. Кўргазма 17 кун бўлиб ўтади - у уч йил муқаддам Москвадаги босмахонасида тириклай ёниб кетган17 нафар ходимага бағишланган. Марҳумаларнинг 14 нафари Қирғизистонлик мигрант аёллар эди. Рассом аёллар ўз ишларида иқтисодий тенгсизлик, гендер зўравонлиги ва кўзга ташланмайдиган аёллар меҳнати каби мавзуларни кўтариб чиқишган.

Ташкилотчилар кўргазма ғоясига қарши бўлганлар томонидан босимга учраганликларини айтишмоқда. Айрим фуқаролар кўргазма иштирокчиларидан бирининг кийинишидан ғазабланишди. Даниялик иштирокчи залга яланғоч кириб келди. У жинсий хизмат ходималарининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини кўтариб чиқди.

Феминналнинг асосий мавзуси— аёлларнинг иқтисодий эркинлигидир. Аёллар бугунги кунда оиласини боқмоқда.

XS
SM
MD
LG