Ссылки доступа

Хитой Гонконгдаги норозиликларни қўллаб-қувватлагани учун АҚШга қарши санкциялар жорий қилди


Хитой Қўшма Штатлар ва қароргоҳи АҚШда жойлашган айрим ноҳукумат ташкилотларига қарши санкциялар жорий қилди.

ХХР ТИВ хабарида таъкидланишича, бу ерда гап Вашингтон томонидан бўлаётган “маъсулиятсизларча ҳаракатлар” ва Гонконгдаги ҳодисалар туфайли Хитойнинг ички ишларига аралашига қарши муносабат ҳақида бормоқда.

Хитой ҳукумати куни кеча Гонконгда инсон ҳуқуқлари ва демократияни ҳимоя қилиш борасида АҚШ томонидан қабул қилинган қонунларни назарда тутаётган бўлиши керак. Маълумки Хитой расмийларининг шаҳарда мухториятни чеклашга бўлган уринишига қарши Гонконгда ярим йилдан ошдики норозилик намойишлари давом этмоқда. АҚШ томонидан қабул қилинган қонун Гонконгда инсон ҳуқуқларини бузган маъсулларга, Хитой ва Гонконг расмий шахсларига нисбатан санкциялар жорий этилишини кўзда тутади. Бундан ташқари Гонконгга намойишчиларни тарқатишда фойдаланиладиган полиция жиҳозлари ва техникаларининг экспорти тақиқланади.

Хитой расмийлари душанба кундан бошлаб Америка ҳарбий кемалари ва самолётларининг Гонконгга ташрифи борасидаги илтимосини кўриб чиқишни тўхтатиб қўйди.

Хитой санкциялари шунингдек – Human Rights Watch, Миллий демократия фонди ва Freedom Houseга қарши ҳам жорий қилинади. Бу ташкилотларни Хитой расмийлари Гонконгдаги норозиликларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда.

Гонконгда якшанба куни полиция билан тўқнашувларга уланиб кетган ​оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG