Ссылки доступа

Мамлакат бўйлаб 5,7 млн киши расман ишли эканлиги айтилди


Ишсизлик даражаси 2019 йил бошига нисбатан 0,4 фоизга камайиб, жорий йил 1 октябрь ҳолатига 8,9 фоизни ташкил этди. Расмий банд аҳоли сони 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ёки 308 минг кишига ошган ва 5,7 миллион кишига етди.

Иқтисодий нофаол аҳоли сони 200 мингга камайиб, 4,0 миллион кишини ташкил этмоқда.

Бу маълумотлар 2020 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш параметрларига тўғрисидаги президент қарори лойиҳасида келтирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ёшлар ва аёллар ўртасидаги ишсизлик юқорилигача қолмоқда (мос равишда 14,9 фоиз ва 12,5 фоиз), ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сони 1,3 миллион кишини ташкил этган. Иш билан банд аҳоли таркибида норасмий банд кишилар улуши (меҳнат миграциясисиз) юқорилигича қолиб, 39,0 фоизни ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG