Ссылки доступа

Трамп: Шимолий Корея етакчиси ҳамма нарсани йўқотиши мумкин

Лидер КНДР Ким Чен Ын
Лидер КНДР Ким Чен Ын

Агар АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатлар ёмонлашса, у ҳолда КХДР етакчиси Ким Чен Ин «бор-будини йўқотади», дея баёнот берди АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига қараганда, Ким Чен Ин «жуда ҳам ақлли» ва Сингапурда денуклеаризация бўйича имзоланган Шартномадан сўнг Қўшма Штатлар президенти билан алоҳида муносабатларни бузишни истамайди. «Агар у ўзини душманона тутса, у ҳолда бор-будидан айрилади», — қўшимча қилди Трамп.

Трамп ва Ким Чен Ин 30 июнда Пханмунджомда учрашганларида денуклеаризация борасидаги музокораларни амалий даражада қайта тиклашга келишиб олган эдилар. Бу музокоралар икки раҳбарнинг Ханойда февралда самарасиз якунланган учрашувидан сўнг тўҳтатиб қўйилган эди. Бу келишувга биноан 5 октябр куни АҚШ ва КХДР вакиллари Стокгольмда учрашиб икки томонлама муносабатларни яхшилаш истиқболларини муҳокама қилдилар, бироқ мулоқот тикланмади. Ўшанда КХДР делегацияси раҳбари Ким Мён Гиль баёнот бериб консультациялар барбод бўлганини айтди ва Америка томони ўзларининг мавқеларини ўйлаб кўришлари борасида маслаҳат берди, аммо АҚШ давлат департаменти бу баҳога қўшилмади ва учрашув конструктив бўлганлигини таъкидлади.

Трампнинг твити кутилмаганда пайдо бўлмади. Яқинда Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили Ким Сонг баёнот бериб, Шимолий Кореянинг ядровий қуролсизланиши АҚШ билан музокораларнинг асосий предмети эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

"Бизга АҚШ билан узоқ музокоралар керак эмас", – деди Сонг. У мулоқот Вашингтон томонидан "президентлик сайловлари арафасида Америка ички ва ташқи сиёсати манфаатлари йўлида вақтдан ютиш" сифатида кўрилганини айтди.

Шунингдек, куни кеча Пхеньян Сохэ ракета полигонида “муҳим синовлар ўтказилгани” ҳақида ​ баёнот берди. Синовлар яқин келажакда мамлакатнинг стратегик аҳволига жиддий таъсир кўрсатади. Ўз навбатида Сохэ полигони ҳақида йўлдошдан олинган суратларга таянган ҳолда CNN Шимолий Корея ракета двигателлари синовини қайта тиклашга тайёргарлик кўраётгани борасида​ хабар берди.

Бундан аввал Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин келаси йилда амалга ошириладиган “янги йўл” ҳақида баёнот берди, шу билан бирга тафсилотларини ошкор қилмади. Бу ядро бомбалари ва узоқ масофага мўлжалланган ракетлар синови бўлиши мумкин. Бу синовлар 2017 йилда тўҳтатилган эди, дея таъкидлайди Reuters. Трамп буни икки мамлакат ўртасидаги мулоқотлардаги муҳим ғалаба эканлигини қайд қилди.

Ўтган ҳафтада Шимолий Корея ТИВ Вашингтонга мурожаат қилиб денуклеаризация масаласида жиддий мавқе ишлаб чиқишга ва улар “қандай Рождество совғаси” олишни исташлари борасида қарор қилишларига чақирган эди.Бунга жавобан АҚШпрезиденти Дональд Трамп Пхеньяннинг нодўстона баёнотидан ҳайрон қолганини билдирди.

Томонлар Шимолий Кореянинг ядровий дастури бутунлай тўхтатилишига қаратилган амалий учрашувлар олиб бормоқда, бироқ ҳозирча олдинга силжиш кузатилмаяпти. Пхеньян Америка санкциялари олиб ташланиши ҳамда Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машқлари тўхтатилишини талаб қилмоқда.

Шу йилнинг май ойидан бошлаб Пхеньян камида 13 та ракета синовини ўтказди.

XS
SM
MD
LG