Ссылки доступа

Тожикистон ТИВ раҳбари: «Ишқобод» заставасига ҳужум вақтида аёллар ва болалар ўлдирилди (видео)


Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин баёнот бериб, «Ишқобод» чегара заставасига ҳужум вақтида аёллар ва болалар ўлдирилганини маълум қилди.

Юқори лавозимли тожик дипломатининг баёноти Брюсселда Европа Иттифоқи ва Тожикистон ўртасидаги Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисидан сўнг Радио Озоди мухбирининг саволига жавоб сифатида айтилди.

«20 нафар жангаридан иборат қуролли гуруҳ “Султонобад” чегара отрядининг«Ишқобод» заставасига ҳужум қилди. Улар 5 та Калашниковавтоматини қўлга киритдилар. Махсус хизматларнинг операцияси натижасида жангарилар йўқ қилинди. Беш нафари ҳибсга олинди, улар терговизоляторида сақланмоқда. Куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар ходимлари орасида қурбонлар бўлди. Минг афсуски, террорчилар ҳужум вақтида аёллар ва болалардан фойдаланишди. Биз қўлдан келган ишни қилдик, афсуски қурбонлар орасида аёллар ва болалар бўлди. Жангарилар бизга танлов қолдиришмади», - деди Тожикистон ТИВ раҳбари «Ишқобод» чегара заставасига қилинган ҳужумни изоҳлар экан.

Глава МИД РТ: при нападении на заставу «Ишкобод» были убиты женщины и дети
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:10 0:00

Тожик-ўзбек чегарасидаги Рудакий туманилаги “Султонобод” чегара отрядига қарашли "Ишқобод" заставасига ҳужум 6 ноябрь куни тунги уч яримда бўлди. Ҳужумни уюштирган шахслар “Ислом Давлати” (ИД) гуруҳининг жангарилари эди, дея хабар берди Тожикистон МХДҚ матбуот маркази. Муассасанинг таъкидлашича, 20 нафар жангари 3 ноябрь куни Тожикистоннинг Кубодиен туманига Афғонистоннинг шимолий-шарқидаги Қундуз вилоятининг Қалаи Зол уезди томонидан ўтган.

«Ишқобод» чегара заставасига уюштирилган ҳужумга қарши куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар томонидан олиб борилган операция натижасида, Тожикистон МХДҚ чегара қўшинлари бош бошқармаси маълумотига кўра, 15 нафар жангари йўқ қилинди, беш нафари ушланди. Тожикистон расмийлари куч ишлатиш салоҳиятига эга идоранинг икки нафар ходими - милиционер Баҳром Қосимзода ва чегарачи Изатулло Латифов ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бироқ Радио Озоди манбаларининг маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида камида 6 киши– беш нафар чегарачи ва бир нафар ички ишлар идорасининг ходими ҳалок бўлган. Расмий идоралар бу хабарни тасдиқламади ва инкор ҳам қилмади.

Ҳодисадан икки кун ўтиб “Ислом давлати” «Султонобод» чегара отряди заставасига қилинган ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олди. 8 ноябрь куни «Амак» сайтида эълон қилинган ИД баёнотида жангариларнинг ҳужуми оқибатида Тожикистон чегара қўшинларининг 10 нафар ҳарбий хизматчиси ўлдирилгани айтилади.

Ўтган ой сўнгида МХДҚ вакили Муҳаммад Саидов Душанбеда бўлиб ўтган анжуманда, гуруҳ Сўғд вилоятида ташкил этилганини ва сўнгги ойларда ҳужум арафасида пойтахтдаги Исмоил Сомоний тумани ҳудудида истиқомат қилганини айтган эди. «Бегоналарни маҳалла раиси ва участка милиционери кўрган, аммо ҳеч ким бунга эътибор қаратмаган», - деди Муҳаммад Саидов.

XS
SM
MD
LG