Ссылки доступа

Исроилда сўнгги бир йилда учинчи бор парламент сайловлари белгиланди


Премьер-министр Израиля Биньямин Нетаньяху дважды за год не смог сформировать правящую коалицию
Премьер-министр Израиля Биньямин Нетаньяху дважды за год не смог сформировать правящую коалицию

Сўнгги бир йилда учинчи бор Исроилда парламент сайловлари белгиланди. Кнессет фракциялари ҳукмрон коалицияни шаклантира олмаганидан сўнг, депутатлар парламент тарқатилганини эълон қилдилар. Бу ҳақда "Гаарец" газетаси хабар берди.

Аввалги сайловлар 17 сентябрда бўлиб ўтган эди. "Ликуд" партияси парламентдаги31 ўринни, "Кахоль-Лаван" эса 33та ўринни олди. Кнессетда жами 120 та ўрин бор. 21 октябрь куни мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху баёнот бериб, белгиланган муддатда хукуматни шакллантира олмаслигини айтди, шундан сўнг ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқи мухолифат етакчисига берилди, у ҳам бунинг уддасидан чиқмади.

Май ойида Исроилда тарихда илк бор парламентга такрорий сайловлар ​ белгиланди.

Ўшанда бош вазир коалиция хукуматини шакллантира олмади.

Навбатдаги сайловлар 2020 йилнинг 2 мартига белгиланди.

XS
SM
MD
LG