Ссылки доступа

Қозоғистон парламенти Бойқўнғирдаги участкаларни Россия ижарасидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди


Қозоғистон парламентининг Сенати пайшанба кунги ялпи мажлисида «Бойқўнғир» мажмуасини ижараси тўғрисида Россия билан имзоланган шартномага ўзгартиш киритишни маъқуллади, унга кўра майдони 11,6 минг гектар келадиган тўртта ер участкаси Россия ижарасидан чиқарилиши кўзда тутилади.

Шундан, умумий майдони 1 740 гектар бўлмиш иккита участка Кармакши туманидаги Торетам қишлоғини кенгайтириш мақсадида фойдаланилади, умумий майдони9 950 гектар бўлмиш яна иккита участка эса Ғарбий Европа -Ғарбий Хитой халқаро транзит йўлаги, Олмаота-Москва темир йўли ва Бейнеу — Чимкент газ қувурининг бир қисми қурилиши учун фойдаланилади, деди 12 декабрь куни Қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари Айдарбек Сапаров депутатларга қонун лойиҳасини тақдим қилар экан.

Сапаровнинг сўзларига қараганда, Россия Қозоғистондан умумий майдони 650 минг гектар ерни ижарага олган. Унинг қўшимча қилишича, 11,6 минг гектар майдонни чиқарилиши ижара нархига таъсир ўтказмайди.

Бойқўнғир шаҳри ва космодромдан иборат «Бойқўнғир» мажмуасиниРоссия 1994 йилдан бери ҳар йили 115 миллион доллар тўлаган ҳолда Қозоғистондан ижарага олган. Ижара муддати 2050 йилда тугайди.

«Қозоғистон хукумати ва Россия хукумати ўртасида “Бойқўнғир” мажмуаси ижараси тўғрисидаги шартномага ўзгартиш киритиш тўрисидаги протоколни ратификацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламент томонидан маъқулланди ва имзолаш учун президентга юборилди.

XS
SM
MD
LG