Ссылки доступа

Атамбаев адвокати: ҚР собиқ президенти судда иштирок этади


17 декабрь куни Бишкекдаги Биринчи май туман судида жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича навбатдаги мажлис бўлиб ўтади.

Адвокат Замир Жоошевнинг айтишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаев суд жараёнидап иштирок этади. 16 декабрь куни адвокат ўз ҳимоясидаги шахс билан учрашди.

29 ноябрь куни Атамбаев МХДҚ СИЗОсидан мажбуран суд залига олиб келинди. Ўшанда, собиқ президент кейинчалик суд жараёнларида иштирок этмаслиги маълум қилинган эди.

2013 йил 9 апрель куни Норин шаҳар суди шифокорларнинг Азиз Батукаев “бедаво дардан азият чеккаётгани” борасидаги хулосасига таянган ҳолда жиноий авторитетни муддатдан аввал озод қилиш борасида қарор қабул қилди.

Бу иш бўйича айблов тўрт нафар гумондорга - собиқ президент Алмазбек Атамбаев, собиқ бош прокурор Индира Джолдубаева, Жазони ижро этиш муассасасининг собиқ раиси Қалибек Қачқиналиев ва гематология марказининг собиқ директори Абдухалим Раимжановларгақўйилди.

Умумий ҳисобда 19 киши гумондор сифатида кўрилади. «Азаттиқ» радиосига собиқ президентнинг адвокати Сергей Слесаревнинг маълум қилишича, ҳужжатда 14 киши “жиноятдаги иштирокчиларни фош қилиш мақсадида келишувга рози бўлган шахс” сифатида қайд қилинган.

XS
SM
MD
LG