Ссылки доступа

REакция 2.0: Бишкекда коррупцияга қарши акция бўлиб ўтди

Бишкекдаги «Ала-Тоо» майдонида бўлиб ўтган тинч акцияда ҳукумат томонидан коррупцияга қарши курашда кескин чоралар кўрилиши ва ОАВга босимларни тўхтатишга чақирилди

Бундан ташқари ташкилотчилар божхонадаги коррупция схемаси бўйича журналистик суриштирувга муносабат билдирмагани учун бош прокурор Откурбек Жамшитовнинг истеъфоси сўраб президент номига ёзилган мактуб учун имзо тўпладилар.

Акция ташкилотчилари ва иштирокчилар баёнот бериб, бирор бир сиёсий кучни қўллаб-қувватламасликларини, тадбирга ўзларининг фуқоролик позицияларини билдириш учун келганликларини айтишди.

Акция иширокчилари сўров вақтида «Азаттиқ» журналистига, коррупцияга қарши курашда кескин чора кўрилишини ва Матраимовларнинг ОАВга умумий қиймати 60 миллион сом бўлган даъво аризаси фонида сўз эркинлигига босимларни тўҳтатилишини талаб қилаётганликларини айтишди. Улар қўлларида бу борадаги талаблар ёзилган транспарантларни кўтариб олишган эди.

Бошланиш арафасида таҳдидлар сабаблиакция барбод бўлиши мумкин эди. Ташкилотчилар эҳтимолий иғвогарлик ҳақида хабар беришди. «Оқ уй» томонидан иштирокчилар олдига қалпоқ кийган ва байроқ кўтарган ўнлаб одамлар келиб акция учун “ҳақ тўланганини” айтишди. Шу билан бирга улар иғвогарлик қилмасликка ваъда беришди.

Маълум бўлишича, акцияга «Қырғыз чоролору» ҳаракатининг вакиллари келишибди. Журналистларга берган интервьюсида «Қырғыз чоролору» етакчиси Замирбек Кочорбаев баёнот берар экан, тинч акция иштирокчиларининг коррупцияга қарши кураш ва сўз эркинлиги борасидаги талабларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

#Reакция номи остидаги биринчи акция25 ноябр куни бўлиб ўтган эди. Ўшанда фаоллар 5 та талабни, жумладан хуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг истеъфосини ва божхонадаги коррупция схемасига алоқадор бўлган барча маъсул шахсларни жавобгарликка тортилишини талаб қилишган эди.

Коррупцияга ва эркин сўзга бўлаётган босимга қарши акция Матраимовларнинг ОАВга умумий қиймати 60 миллион сом бўлган даъво аризаси фонида бўлиб ўтди.

Бундан аввал «Азаттық» радиосининг Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази (OCCRP) ва Kloop.kg сайти билан ҳамкорликдаги - «Қашшоқ мамлакатдан юз миллионлаб пуллар қандай олиб чиқилди» ва «Яширин курьерлар. Қирғизистондан нақд пуллар қандай олиб чиқилган» деб номланган суриштируви эълон қилинди. Суриштирувда йиллар давомида Қирғизистондан ноқонуний тарзда миллионлаб долларлар олиб чиқилгани, хуфёна пуллар коррупцияни ривожлантиргани ва давлат хазинасига зиён етказгани ва одамларни ўлдиришгача олиб бориши таъкидланади. Суриштирув материалларида Давлат Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов билан алоқа борлиги айтилади.

9 декабрь куни Матраимовлар оиласи шаън, қадр-қиммат ва ишбилармонлик репутациясини ҳимоя қилиш ҳамда маънавий зарарни қоплаш мақсадида «Азаттық» радиоси, журналист Али Токтакунов, Kloop.kg ва 24.kg нашрлари устидан судга даъво аризасини берди.

Матраимовлар даъвоси бўйича дастлабки суд мажлиси Бишкекдаги Свердлов туман судида 19 декабрга белгиланган. Ишни судья Жилдыз Ибраимова кўриб чиқади.

Президент матбуот котиби Толгонай Стамалиева ​ баёнот бериб, ОАВ атрофидаги вазият Сооронбай Жээнбеков имижига зарба эканлигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, президент “сўз эркинлигини ҳимоя қилиш принципларига амал қилади ва кучли фуқоролик жамияти тарафдоридир”, деди.

XS
SM
MD
LG