Ссылки доступа

Қозоғистон собиқ бош вазири Серик Ахметовга муддатдан аввал шартли равишда озод қилиш рад қилинди

18 декабрь куни Қарағанда вилоят суди ҚР собиқ бош вазири Серик Ахметовнинг апелляция шикоятини кўриб чиқди. Аризада шартли равишда муддатдан аввал озод қилишни рад қилган туман суди қарори бекор қилиниши ва шартли равишда озод этиш борасида янги қарор чиқариш сўралади.

Судья Нурлан Асанов Ахметовнинг шикоятини қаноатлантирмади ва биринчи инстанция суд қарорини ўзгартиришсиз қолдирди.

Серик Ахметовнинг адвокатиНиколай Лесникнинг айтишича, ўз ҳимоясидаги шахс муддатнинг ярмидан кўпроғини, шунингдек бир йил ва 9 ой колония муддатини ўтади. 2021 йилнинг 17 октябрида унинг жазо муддати тугайди.

- Менинг ҳимоямдаги шахс беш йилдан ортиқ давомида жазо муддатини ўтамоқда, зарарни тўлалигича тўлади, бирор бир айб иш қилмади, ишга жойлашган. Биринчиинстанция суди нотўғри хулосага келган, қарор қонуний ва асосли эмас. Уни шартли равишда муддатдан аввал озод қилишларини сўраймиз, - деди суддаНиколай Лесник.

Серик Ахметов ва унинг адвокати Қарағанда туман суди қарори юзасидан шикоят аризасини беришди. Туман суди октябр ойида уни шартли равишда муддатдан аввал озод қилинишини рад қилган эди. Ҳимоя Ахметовни асосий жазодан озод қилиш ва 5 йил мобайнида давлат мансабларини эгалламаслиги борасидаги чекловларни бекор қилишни сўраган эди, чунки шартли-муддатдан аввал озод қилиш талаблари тўлалигича бажарилган эди: зарар қопланди, тартиб бузилишлар йўқ.

Прокурор Нурсултан Тамабаев биринчи инстанция суд қарори ўзгартиришсиз қолдирилишини сўради.

Собиқ бош вазир Серик Ахметов 2015 йилда йирик коррупция иши бўйича судланувчилар ўриндиғига ўтирди. Ўшанда суд олдида 21 нафар Қарағанда вилоятининг амалдорлари ва тадбиркорларўтирганди. Асосий айбдорлар қамоқ муддатини олган, аммо кейинчалик уларга берилган жазо юмшатилган эди.

Ахметов бир йилдан ортиқ вақт мобайнида уй қамоғида ушлаб турилди. 2015 йил декабрида у бюджет мабағларини ўзлаштиришда, хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда ва қонунга зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллаганликда айбдор деб топилган ва мол-мулки мусодора қилинган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва 5 йил давомида давлат мансабларини эгаллаш хуқуқидан маҳрум қилинганди.

2016 йил мартида апелляция инстанцияси унинг “чин дилдан қилган тавбаси” ва кўпмиллионлик зарар қопланганини эътиборга олган ҳолда озодликдан маҳрум этишни 8 йилга туширди. 2017 йил январида Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан амнистия туфайли Серик Ахметовнинг муддати камайтирилди. Ахметов 2017 йилдаколониядан озод қилинди.

Серик Ахметов турли йилларда Қарағанда вилоят хокими, бош вазир ва мудофаа вазири лавозимларида ишлаган.

XS
SM
MD
LG