Ссылки доступа

Терговларнинг жанжалли "фигурант"и Матраимов Хабибулла Абдуқодир билан танишлиги ҳақида гапириб берди

Қирғизистон Республикаси Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов маҳаллий газеталардан бирига берган интервьюсида божхонадаги коррупциявий схемалар тўғрисидаги журналистик текширувларни изоҳлади.

Унинг айтишича, ОАВ унинг шахсияти бўйича ёмон отлиққа чиқариш мақсадида кампания олиб бормоқда.

Матраимов интервьюси 19 декабрь куни чоп этилди. Саволларга жавоб берар экан, собиқ амалдор божхонадаги коррупциявий схемалар ҳақидаги текширув қаҳрамонларидан бири, тадбиркор Хабибулла Абдукадир билан танишлигини айтган.

Истанбулда ўлдирилган тадбиркор Айеркен Саймаити журналистларга Абдуқадир Хитойдан Ўзбекистонга юкларни Қирғизистоннинг Ўш вилояти божхонаси орқали контрабанда йўли билан Райимбек Матраимов ҳимояси остида ташиганини гапириб берганди. Шунингдек, Саймаити Қирғизистон орқали хорижга Абдуқодирга тегишли камида 700 млн долларни олиб ўтиб берганини хабар қилди. Бундан ташқари, Саймаитинига кўра, Хабибулла Абдукадирнинг топшириғига асосан хориждан Матраимов оиласининг ҳайрия фонди ҳисобига 2 млн доллардан кўпроқ маблағни ўтказиб берган.

Райимбек Матраимовнинг айтишича, у Абдукадирни 2007 йилдан бери “халқаро даражадаги сармоядор” сифатида билади. Собиқ амалдорнинг қайд этишича, божхона вакилларининг мажбуриятларидан бири хорижий тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш ҳисобланади.

«Режани бажариш учун менеджер бўлиш керак. Қирғизистон орқали Ўзбекистонга келиб тушадиган барча маҳсулотларнинг 10 фоиздан камроғи тўғри келади. Менинг назаримда, мамлакатга кўпроқ сармоя киритиш учун шундай инвесторларнинг ишлаши учун қулай шароит яратиб бериш керак. Бироқ биз аксинча, ҳамма ерда тўсиқ қазиймиз, яратамиз, ҳалал берамиз. Менга маълум бўлишича, бу киши Ўзбекистондаги қурилиш соҳасига миллионлаб доллар киритади. Бундан давлат фақат ютади», - дейди Матраимов.

Илгарироқ Озодлик радиоси Коррупцияни ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш маркази (OCCRP) ва Kloop.kg сайти билан биргаликда Қирғизистон божхонасидаги коррупцион чизмалар ва мамлакат орқали юз миллион долларлаб пул ювиш муаммоларига оид текширувлар туркумини чоп этган эди. Текширув материаллари бўйича Хабибулла Абдуқадирнинг Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан алоқаси аниқланди.

9 декабрь куни Матраимов оиласи Озодлик радиосини, журналист Али Токтакуновни,Kloop.kg ва 24.kg нашрларини шаъни, қадр-қиммати ва обрў-эъиборини ҳимоя қилиш, 60 млн сом миқдорида маънавий зарар ундириб бериш даъвоси билан судга мурожаат йўллади.

Матраимовлар даъвоси бўйича дастлабки суд тингловлари Бишкекнинг Свердлов туман судида 19 декабрь куни ўттиши белгиланган. Ишни судья Жилдиз Ибраимова кўриб чиқади.

XS
SM
MD
LG