Ссылки доступа

Қамоқдаги уйғур фаолининг қизи отасининг мукофотини олди

Хитойда айирмачилик айблови бўйича умрбод қамоқ жазосини ўтаётган уйғур озчиликлари ҳуқуқининг ҳимоячиси Илҳом Тўхтининг қизи отаси номидан Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бош мукофотини олди.

Жухер Илҳом отаси тақдирланган “Эркин фикри” учун Сахаров номидаги мукофотни 18 декабрь куни Страсбургдаги Европа парламентидаги тантанали маросимда қабул қилиб олди.

У мукофотни Европа парламенти раиси Давид Сассоли қўлидан олди, у ўз навбатида 2014 йилдан бери қамоқда қолаётган Тўхти уйғурларга муаммолари эшитилиши учун имконият яратиб берганлигини таъкидлади. Жухер Илҳомнинг айтишича, Шинжонда ўтказилаётган сиёсати учун ўсиб бораётган халқаро босим остида қолаётган “Хитойда уйғурларга эркинлик йўқ”.

Ҳисоб-китобларга кўра, Хитой шимоли-ғарбий минтақаларидаги ёпиқ муассасаларда бир миллионга яқин этник уйғурлар ва бошқа асосан мусулмон жамоатлари вакиллари сақлаб турилибди.

Пекиннинг иддаосига кўра, бу муассасалар профессионал таълим бериш марказлари ҳисобланади, бироқ фаоллар уларни “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари” деб атайди. Олдинроқ Хитой расмийлари Шинжонда экстремизмнинг тарқалиши олдини олиш уринишларини қўллаётганлигини таъкидлашган эди.

XS
SM
MD
LG