Ссылки доступа

Маҳкумлар илк бор сайловда қатнашди

Ўзбекистондаги маҳкум ва маҳбуслар илк бор сайловда иштирок этди.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг матбуот анжуманида билдиришича, жами 3619 нафар маҳкум сайловчи сифатида рўйхатга олинган.

Маҳкум сайловчиларнинг 1344 нафари манзил-колонияларда, 2275 нафари тергов изоляторларида сақланаётган шахслардир.

Маҳкумлар учун жами 25та сайлов участкаси ташкил қилинган бўлиб, 6 нафар халқаро кузатувчи маҳкумларнинг сайлов беришини кузатмоқда.

Жорий йилнинг 25 июнь куни янгиланган Сайлов кодексига кўра, маҳкум ва маҳбуслар сайловда овоз бериши мумкин.

Бироқ Сайлов кодексига кўра, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиши тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови 22 декабрда бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси расмийларига кўра, сайловда Ўзбекистон ҳудудидаги 18 797 810 нафар сайловчининг қарийб 70 фоизи овоз берган.​

XS
SM
MD
LG