Шимолий Қозоғистон вилоят(ШҚВ) полиция департаменти томонидан 15 декабрь куни Жиноят кодексининг 174 моддаси 1 қисми “Ижтимоий тармоқларда тарқатилган материалларда ижтимоий нафрат уйғотиш аломатлари факти” бўйича судга қадар тергов бошланди. Бу ҳақда “Азаттиқ” радиосининг блогер Азамат Байкеновга нисбатан жиноий иш қўзғатилдими дея берилган саволига 23 декабр куни матбуот хизмати томонидан берилган ёзма жавобда таъкидланади.
Полиция ўз жавобида тергов тафсилотлари ҳақида маълумот бермаган, бироқ блогер Байкенов истиқамот қиладиган манзилда «суд санкциясига кўра» тинтув ўтказилгани айтилади. Кўрсатилган тергов ҳаракатларида блогернинг рафиқаси иштирок этмади, дейди полиция ва М.Байкенованинг хуқуқ бузилишлардаги эҳтимолий иштироки «судга қадар тергов доирасида текширилиши» қўшимча қилинади.
16 декабрь куни Петропавловск шаҳар судининг қарорига биноан блогер Азамат Байкенов митинглар ўтказиш ва ташкиллаштириш тартибини бузгани учун 10 кунга қамалди. Ўша куни у ва яна бир нечта одамлар сиёсий қатоғонлар қурбонлари ёдгорлиги пойига гуллар қўйган эди. Байкенов ўзига қўйилган айбловларни инкор қилади ва ҳеч кимни митингга даъват қилмаганини айтади.
Ижтимоий тармоқларда кўпчилик унинг ушланиши ва ҳибсга олинишига норозилик билдирди. Айрим фаолларнинг хабар қилишича, Байкеновга нисбатан жиноий иш очилган ва унинг қариндошларига нисбатан босим ўтказилаётгани айтилмоқда. 18 декабрь куни Азаттық радиосига Мадина Байкенова тинтув учун келганлар унинг қўлидан телефонини тортиб олганини айтди.
ШҚВ полиция департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, Байкенов ва унинг оила аъзоларига «психологик ва бошқа босимлар ўтказилмаган». Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Халқаро ташкилотлар 174 модданинг шарҳланиши юзасидан Қозоғистон хукуматини танқид қилиб келади, сўнгги йилларда мазкур модда билан ўнлаб фуқоро фаоллари, журналистлар, блогер ва диний жамоалар вакиллари ҳукм қилинди. Ўтган ҳафтада Қозоғистонпрезиденти Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султонда ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган учрашувда 174 модданинг “инсонпарварлаштирилиши” юзасидан гапирган ва бу модда Жиноят кодексдадан Маъмурий хуқуқбузилишлар Кодексига ўтказилишини маълум қилган эди.
16 декабрь – Қозоғистон мустақиллик куни – 2011 йилги Жанаозенда нефтчиларнинг иш ташлашини бостириш ва 1986 йилги декабрь ҳодисалари вақтида қурбон бўлганларнинг хотираси учун мамлакатнинг иккита йирик шаҳрида ўтказилган акция вақтида полиция тинч намойишларнинг ўнлаб иштирокчилари ва фаолларни ушлади. Уларнинг кўпчилиги 10 кундан 15 кунгача ушланди ва ҳибсга олинди.