Шаҳарнинг собиқ ҳокимиАлбек Ибраимов 15 йилга, қолган айбланувчилар эса, жумладан собиқ мэр Қубаничбек Қулматов озод қилинди, судья уларга жарима белгилади.
Бишкек собиқ мэри Қубаничбек Қулматов “Қалис Ордо” турар жой мавзесида қиймати 2 миллион долларга тенг мактаб қурилишида коррупцияда айбланган эди.
Албек Ибраимов бир нечта жиноий иш бўйича– “Қуёшли соҳил” пансионатини арзон нархда сотиш, «ТНК Дастан» учун махсус жиҳозларни қиммат нархда сотиб олиш, муниципал ер учаткаларини тақдим қилишда коррупцияда айбланувчи сифатида кўрилди. Бундан ташқари унинг исми шарифи Қубаничбек Қулматов ишида ҳам қайд қилинди.
Суднинг 9 декабрь кунги мажлисида давлат айбловчиси баёнот бериб, судланувчиларннинг айби тўлалигича исботланганини айтган эди. Айблов суддан Албек Ибраимовни коррупцияда, ўзига ишониб топширлган мулкни талон-тарож қилиш ва ўзлаштириш, фирибгарлик, таҳдид ва зўравонлик кўрсатишда айбдор деб топишни ва мол-мулки мусодора қилинган ҳолда 20 йил қамоққа ҳукм қилишни ҳамда 3 йил мобайнида давлат мансабларини эгаллаб туриш ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўради. Прокурор Қубаничбек Қулматовни «Коррупция» моддаси бўйича айбдор деб топишни ва 15 йил озодликдан маҳрум қилишни ва мол-мулки мусодора қилинишини ҳамда 3 йил давлат мансабларини эгаллашдан маҳрум қилишни сўради.
Судланувчилар ҳокимликнинг капитал қурилиш бошқармаси собиқ бошлиғи Сталбек Омурканов, «Айкол қурулуш» компанияси раҳбари Сейиткан Алиев ва «Альто Групп» компанияси бошлиғи Кубат Шаршекеевларга 15 йил қамоқ жазоси берилиши сўралган эди.
Прокурор Бишкек мэрининг собиқ ўринбосари Ренат Макенов, «Бишкекглавархитектура» раҳбари Аскат Тулебердиев ва бир нечта фигурантлар – Урмат Мирзаканов, Дмитрий Яковлев, Бақит Турусбеков ваАзамат Гульжигитовга 8 йил берилишини сўраган эди.