23 декабрь куни Душанбе халқаро аэропортида Central Asia's Got Talent танлови Гран-при эгасини қариндошлари ва яқинлари, журналистлар ва кўплаб ишқибозлари кутиб олди.
«Мен учун овоз берганларнинг ҳаммаларига каттадан катта раҳмат айтаман. Бу нафақат менинг, балки ҳаммамизнинг ғалабамиздир», - дея баёнот берди Чоршанбе Аловатов.
Central Asia's Got Talent ғолиби билан бирга Душанбега танловнинг тожикистнлик ҳайъат аъзоси, халқ артисти Аловиддин Абдуллоев ҳам қайтди.
Central Asia's Got Talent халқаро танловининг финалида 12 нафар ижрочи иштирок этди. Чоршанбе Аловатов итальян ва тожик тилларида қўшиқ куйлади. Танловнинг аввалги босқичларида ёш тожик хонандаси Далер Назаровнинг мусиқаси асосидаги "Турки шерози" (Ҳофиз Шерозий сўзи) ва «Акрамжон» қўшиқларини ижро этиб олқишларга сазовор бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, икки ой муқаддам Чоршанбе Аловатов – у таниқли хонанда Ақназар Аловатовнинг ўғли, Душанбеда бўлиб ўтган Bob music Awards танловининг “Энг яхши овоз” номинациясида биринчи ўринни олган эди.
Ёш хонанда 21 ёшда. У Хорог шаҳрида туғилган, Душанбедаги №72 мактабни ва Аҳмад Бобоқулов номли саньат мактабининнг вокал бўлимини тугатган. Чоршанбе Аловатов - Мирзо Турсунзода номли Тожик давлат саньат институтининг талабасидир.
Central Asia’s Got Talent – бу Британиянинг Britain's Got Talent истеъдодлар телешоусининг кўринишидир. Шу форматдаги дастурлар жаҳоннинг 70 дан ортиқ мамлакатида ўтказилади. Got Talent жаҳондаги муваффақиятли реалти-шоу сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
Марказий Осиё учун версия 2019 йил сентябрида ишга туширилди ва бир вақтнинг ўзида тўртта мамлакат - Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонни қамраб олди. Танловда Тожикистон номидан бир нечта ижрочи, шунингдек "Падида" рақс ансамбли иштирок этди. Тожик рақс жамоаси Central Asia's Got Talent финалининг иштирокчисига айланди.