Ссылки доступа

Туркманистон шарқида электр ва газ учун қарздорлар судга чақирилади

Село, Туркменистан (архивное фото)
Село, Туркменистан (архивное фото)

Минтақадаги Азатлиқ радиоси мухбирининг хабар қилишича, коммунал хизмат ходимлари қарздорларга мурожаат қилиб тезроқ қарзларни узишни ва бу борадаги ҳисоботни 27 декабргача тақдим қилишни сўрамоқда.

"Лебап вилоятида газ, чироқ ва сув учун қарздорлар агар 27 декабрга қадар тўловлар бажарилмаган бўлса, у ҳолда коммунал хизматлар фуқаролардан суд орқали қарзларни ундириб олишлари борасида огоҳлантирилдилар", - дея 23 декабрь куни хабар берди Туркманистондаги Азатлиқ мухбири.

Унинг айтишича, маҳаллий коммунал ташкилотларнинг қоидаларига кўра уй-жой, шунингдек газ ва чироқ учун тўловлар ҳар ойнинг 10-чи санасигача тўланиши керак.

Азатлиқ мухбирининг хабар қилишича, айни дамда минтақада коммунал хизматлар учун қарздорлик ярим йилдан ошиб кетган.

"Кўпчиликнинг тўлаш учун пули йўқ. Газ хўжалиги ва энергетика ташкилотлари ходимлари ва бухгалтерларининг айтишларича, аҳолининг 60%дан кўпроғи қарздордир", - дея хабар беради Азатлиқ мухбири маҳаллий давлат ташкилотларининг ходимларига таянган ҳолда.

Азатлиқ бу борада Лебап вилоятидаги газ ва электр таъминотига маъсул бўлган давлат муассасаларидан маълумот олишга муваффақ бўлмади.

Туркманистонда қарздорларга қарши кураш турар-жой биноларида электр ва газни узиб қўйиш орқали амалга оширилади. "Қишки даврда вилоятда газ ва чироқни ўчириб қўйиш кўпайди. Совуқ кунларни иссиқликсиз ўтказаётган кам таъминланган оилалар сони ортиб бормоқда. Фарап ва Саят этрап(туман)ларида кўплаб оилалар газ ва чироқсиз кун ўтказмоқда", - дея хабар беради Азатлиқ мухбири.

XS
SM
MD
LG