Ссылки доступа

Қирғизистондан пул олиб чиқиш суриштирувидаги фигурант Европа ва АҚШда кўчмас мулк учун миллионлаб киритган


Қирғизистондан катта миқдорда пул олиб чиқиб кетилгани борасида эълон қилинганидан сўнг Марказий Осиёлик логистика магнати можаролар марказида қолди.

“Озодлик”нинг қирғиз муҳарририяти OCCRP ва Kloop янгиликлар сайти билан ўтказган қўшма суриштирувларида Ҳабибуло Абдуқодир Европа ва АҚШдаги кўчмас мулклар учун ўнлаб миллион доллар киритгани ошкор қилинди.

Қозоғистон фуқароси бўлмиш уйғур тадбиркори ва унинг оиласи Айеркен Саймаитидан ўн миллионлаб доллар олганидан сўнг мазкур кўчмас мулкларни сотиб олишган. Саймаити, унинг шахсан ўзи тан олиб айтишича, курьерлар ёрдами билан Қирғизистондан катта миқдордаги пулларни олиб чиққан. У ўтган ойда Истамбулда ўлдирилди.

Бу 23 декабрь куни, навбатдаги мақола эълон қилинганидан сўнг маълум бўлди. Қўшма суриштирувнинг учинчи қисми ўлимидан аввал Саймаити тақдим қилган молиявий ҳужжатлар ва унинг интервьюсига асосланган. Қотиллик буюртмага ўхшаб кетади.

Суриштирувнинг аввалги қисмларида Саймаити яширин равишда Абдуқодирнинг оиласи учун пул юборгани, шунингдек ноқонуний божхона схемалари, Қирғизистондан нопок йўллар билан топилган пулларнинг олиб чиқилиши ҳақида сўз юритилади. Материаллар эълон қилинганидан сўнг жаҳоннинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири бўлмиш Қирғизистонда коррупцияга қарши норозиликлар бошланиб кетди.

Ер реестрлари ва корпоратив маълумотлар журналистларга Абдуқодир оиласи сўнгги 8 йилда Германия, Британия, АҚШ ва БААда камида 20та обьект харид қилганини ошкор қилди.

Бироқ Ҳабибула Абдуқодир ҳам, унинг ҳамкорлари ҳам изоҳ сўраган журналистларнинг саволларига жавоб қайтармади. Шунингдек, улар мақолада тилга олинган капиталларнинг келиб чиқиши юзасидан ҳам изоҳ беришмади.

XS
SM
MD
LG