Батутни ўрнатган эр-хотинларни судья Аргын Кутишев «Эхтиётсизлик оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши, икки ва ундан ортиқ кишининг саломатлигига зиён етишига сабаб бўлган хавфсизлик талабларига жавоб бермаслик хизматларни кўрсатиш» моддаси бўйича озодликдан маҳрум қилди. Ерлан Такишев беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, Алия Такишевага эса тўрт йил берилди. Суд Такишевага фарзанли 14 ёшга етгунча жазо муддатини беш йилга кечиктирди. Судланувчилар қуйилган айбга рози бўлмадилар.
Суд ҳалок бўлган боланинг онаси, шунингдек жабрланган бошқа болаларнинг оилаларитомонидан маънавий зарарни қоплаш борасидаги берилган даъво аризасини қисман қаноатлантирди.
2019 йилнинг 25 май куни Қарағандадаги Марказий дам олиш боғида кучли шамол батутни ағдариб юборди. Ўша куни “Казгидромет” метеорологик хизмати об-ҳавонинг ёмонлашувидан огоҳлантирган эди. Тергов батут ёмон мустаҳкамланганини, парк бошқармаси раҳбарияти томонидан батутнинг фойдаланиши учун рухсатнома берилмаганини аниқланди, батут боғ ҳудудига апрель ойида олиб келинган бўлишига қарамай 21 май куни ўрнатилгани ойдинлашди. Баландикдан ерга қулаб тушиши оқибатида 11-ёшли бола халок бўлди. У олган жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди. Батут аттракционнингметалл кассасини босиб қолди, бунинг оқибатида яна бир бола жароҳат олди. 7 ва 11 ёшли болалар жароҳат олгани боис шифохонага ётқизилди.
Фожеа кенг жамоатчиликнинг норозиликларига сабаб бўлди, аҳоли айбдорлар жазоланишини талаб қилишди. Қарағанда ҳокими икки кишига - ҳоким ўринбосари ва коммунал хўжалик бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчига ҳайфсан эълон қилди. Қарағанда шаҳар хокимлиги қошидаги маданият боғлари ва хиёбонлари бошқармаси директори Рустам Кодебаев “совуққонлиги” учун ишдан бўшатилди.
Юз берган ҳодисадан кейин фавқулотда вазиятлар қўмитаси баёнот бериб, мамлакатдаги барча батутлар назоратга олинишини билдирди. ФВҚ раиси Владимир Беккернинг айтишича, 1 июлдан бошлаб мамлакатда аттракционлар хавфсизлиги миллий стандартлари комиссияси фаолият юрита бошлаган.