Ссылки доступа

Қозоғистонда шинжонлик икки нафар этник қозоқ иши бўйича суд жараёни бошланди


6 январь куни Шарқий Қозоғистон вилояти Зайсан тумани маъмурий маркази Зайсан шаҳрида Шинжондан келган икки нафар этник қозоқ иши бўйича суд бошланди. Улар Қозоғистонда “давлат чегарасидан билиб туриб ноқонуний ўтиш”да айбланмоқда.

Суд жараёни душанба куни фаолларнинг Шинжондан қочиб ўтанларни Хитойга бермаслик борасидаги чақириқлари фонида бошланди. Алимули ва Мусаханули айбдор дея топилгудек бўлсалар, бир йил озодликдан маҳрум қилинадилар ва жазони ўтаб бўлганларидан сўнг мамлакатдан чиқариб юбориладилар.

Октябрь ойидан бери тергов қамоқхонасида ушлаб турилган ҳар икки айбланувчи душанба куни судга олиб келинди.

Куни кеча Семейдан Зайсан томон йўлга чиққан бир гуруҳ фаоллар тушган автомобиль трассада ушланди. Фаолларнинг сўзларига қараганда, уларни ярим тунгача ушлаб туришган, гўёки улар тушганавтомобиль ҳатловда экан. Бироқ фаоллар судга етиб бормасликлари учунгина ушланганликларини айтишади. Уларнинг сўзларига қараганда, полиция ходимларидан бири фаолларни Зайсан йўлида ушлаш ва Семейга қайтариш борасида кўрсатма борлигини маълум қилган.

Октябрь ойи бошларида Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимули Олмаотада бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот беришар экан, сўнгги йилларда Шинжонда авж олган этник озчилик, жумладан қозоқлартаъқиб қилинаётгани боис қочишга мажбур бўлганликларини айтишган эди. Улар Қозоғистонга мурожаат қилиб, ўзларига бошпана беришни ва Хитойда қолган оила аъзоларини таъқибдан ҳимоя қилишга чақирган эди. 20 октябрь куни Зайсандаги режадан ташқари суд мажлисида “тергов ҳаракатлари учун” Олмаотадан олиб келинган Мусаханули ваАлимулини қамоққа олиш борасида қарор қабул қилинди.

12 декабрь куни халқаро хуқуқни ҳимоя қилувчи Amnesty International ташкилоти Қозоғистон расмийларига мурожаат қилиб бошпана сўровчи— Мусаханули ва Алимулини Хитойнинг Шинжонига қайтармасликни сўраган эди.

XS
SM
MD
LG