Ссылки доступа

Эрон генерали ўлдирилганидан сўнг нефть ва олтин қимматлади


Эрон генерали Қосим Сулаймони ўлдирилганидан сўнг Яқин Шарқда юзага келган беқарорликлар фонида нефть ва олтин қимматлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Олтин сўнгги олти йилда максимум даражада қимматлади, ҳамда бир унцияси 1,576.85 долларга чиқди. Brent маркали нефтнинг бир баррель нархи 70 долларга кўтарилди. АҚШнинг 10 йиллик облигацияларининг фойдаси бир базис пункти 1,77 фоизга тушди, бу инвесторларнинг мазкур қимматбаҳо қоғозга қизиқиши ошганини кўрсатмоқда.

Ислом инқилоби Қўрқичилар корпуси таркибидаги махсус бўлим қўмондони бўлмиш Эрон генерали Қосим Сулаймоний Бағдод аэропорти яқинида дрондан берилган зарба оқибатида 3 январь куни ўлдирилди. Зарба АҚШ президенти Дональд Трамп кўрсатмасига биноан берилди. Пентагоннинг баёнот беришича, генерал Ироқдаги америкалик дипломатлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳужум режасини ишлаб чиққан.

Юқори лавозимли ҳарбий амалдорнинг ўлдирилиши минтақадаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Ироқ парламенти мамлакатдан хорижий қўшинлар олиб чиқилишини талаб қилди, Эрон ҳарбий ядро дастурини амалда музлатганини хабар қилар экан, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳужумни “террорчилик акти” дея баҳолади ва "Америка бунинг учун ката тўлов тўлажагини" ваъда қилди.

XS
SM
MD
LG