Ссылки доступа

Шарқий Қозоғистондаги кон остида қолган кончи юқорига олиб чиқилди


5 январь куни Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Риддер-Соколь кони остида қолиб кетган кончи юқорига олиб чиқилди. Кўпсоат давом этган қутқарув амалиётининг якунлангани ҳақида 7 январь куни кони ўзлаштирувчи «Казцинк» компанияси маълум қилди.

Ер ости участкасида ишловчи бурғуловчи ўтган якшанба куни “тупроқ уюми остида” қолиб кетди. Компаниянинг хабар беришича, кўчки юз бергани ҳақида хабар тарқатилганидан сўнг ер остида қолган ишчилар юқорига олиб чиқилди. Аммо бир нафар бурғловчи билан алоқа узилиб қолди. 6 январь куни у билан алоқа тикланди, 7 январь куни эса тахминан тунги соат 3 ларда у юқорига олиб чиқилди.

«Казцинк»нинг хабар беришича, бурғуловчининг саломатлиги “жойида”,у “чуқур текширилиши учун” шифохонага юборилди.

Компания Риддер тоғ-кон мажмуасида юз берган ҳодисани суриштириш мақсадида комиссия тузилгани борасида баёнот берди.

«Казцинк» — руҳ, қўрғошин, мис ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланиб, унинг бўлимлари Шарқий Қозоғистон, Қарағанда ва Оқмола вилоятларида ҳам бор. «Казцинк» ўзининг «бош инвестори» Швейцариянинг Glencore International Ag. компанияси эканлигини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG