Ссылки доступа

Помпео: АҚШ Навальнийнинг заҳарланишига "мутаносиб" муносабат билдиради


АҚШ Давлат котиби Майк Помпео

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланишига Вашингтоннинг мавқе юзасидан изоҳ берди

Помпеонинг сўзларига қараганда, Алексей Навалнийнинг заҳарланиши муносабати билан АҚШ бирор бир чора кўрмайди дейишга асос йўқ, чунки Вашингтон кимёвий қуроллар қўлланилишига йўл қўйиб бўлмайди, дея ҳисоблайди. Шу муносабат билан Помпео Британиянинг Солсбери шаҳрида 2018 йил мартида Сергей ва Юлия Скрипалларга кимёвий қурол қўлланилганига АҚШнинг муносабатини эслатиб ўтди. Қўшма Штатлар барча фактлар Америка расмийлари ихтиёрига келиб тушиши биланоқ мутаносиб равишда муносабат билдиради, дея баёнот берди Помпео.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон Кимёвий қуролларни тақиқлаш Ташкилотидан тадқиқот натижаларини кутади. АҚШ шунингдек, Россиядан тергов олиб борилишини, бунинг натижасида Навалнийнинг заҳарланиши бўйича ойдинлик киритилишини хоҳлайди, деди Америка давлат котиби Bildга берган интервюсида.

Помпео яна бир бор «Шимолий оқим 2» газ қувурини танқид қилди. «Биз қурилиш тугалланмаслигига умид қиламиз», - дея баёнот берди ва бунга йўл қўймаслик мақсадида Вашингтон коалиция ташкил қилиш устида иш олиб бораётганини билдирди. «Биз Германия ҳукумати ҳам шу мавқега келишига ишонамиз», - дея таъкидлади Помпео.

Навалний 20 август куни Томскдан Москвага парвоз қилаётган самолётда ўзини ёмон ҳис қилди. Учувчи самолётни Омскка қўндиришга қарор қилди, бу ерда сиёсатчи №1 тез тиббий ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилди. Кейинроқ Омскдан кома ҳолатида Берлинга олиб келинди, бу ерда бундесвер лабораторияси экспертлари Навалнийнинг организмида «Новичок» гуруҳига оид заҳарли модда борлигини аниқлади. Берлиндаги Charité клиникасига ётқизилган сиёсатчи бир неча кундан кейин ўзига келди, ҳозир у ҳаракат қилмоқда ва маълум муддат шифохона койкасини тарк этиши мумкин. Сиёсатчи икки афтдан ориқ комада бўлди.

Франция ва Швециядаги мустақил иккита лаборатория Навалний «Новичок» гуруҳига оид заҳар билан заҳарлангани борасидаги Бундесвер лабораторияси мутахассисларининг хулосаларини тасдиқлади. Заҳарлаш тафсилотлари ҳамон ноаниқ.

Россия расмийлари мухолифатдаги сиёсатчининг заҳарланишига шубҳа қилади, чунки ундан Россияда олинган ташхисларда заҳар аниқланмаган.

«Шимолий оқим– 2» Болтиқ денгизи тубидан ўтиб Россия ва Германияни боғлаши керак. Ҳозир унинг қурилиши Америка санкциялари боис тўхтаб қолди, бироқ Москва ва Берлин бир неча бор баёнот бериб мазкур лойиҳа қурилиши тугалланишига содиқ эканликларини билдирган.

XS
SM
MD
LG