Ссылки доступа

Валюта операциялари мониторинг қилиниши лозим бўлган офшор ҳудудлар рўйхати кенгайтирилди


Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк импорт бўйича тўловлар, банк ҳисоб варақларига ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган валюта операциялари мониторинг қилинадиган офшор зоналар рўйхатини кенгайтирди.

«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом»га киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан, кенгайтирилган рўйхатга Америка Самоаси, Аруба, Гватемала, Доминика, Кирибати, Монако, Норманд Олдерни ороли, Питкерн, Сан-Марино, Сен Мартен (Синт Мартен), Уругвай ва Филиппин киритилди.


Мазкур руйхатдан жам 69 та минтақа жой олган.


Мазкур қарорга асосан, бундан буён бир календарь йили давомида жисмоний шахс хориждаги банк ҳисобига 100 миллион сўмдан ортиқ пул ўтказган бўлса, банклар бу ҳақда солиқ қўмитасига хабар беришлари лозим.


Бундан ташқари, амалга оширилган валюта операциялари тўғрисидаги маълумот банклар томонидан солиқ инспекциясига аввалгидек йил бошидан ўсиб бориш тартибида эмас, балки ҳар ҳисобот ойи учун алоҳида тақдим этилади.

Озодлик радиоси 2020 йилнинг 1 июлида бевосита президент Мирзиëев топшириғини бажарадиган UZTEX Group халқаро суриштирув марказига айлангани ҳақида мақола эълон қилган эди.


Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29 июнь кунги қарори билан эса Ўзбекистонда “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги” таъсис этилган эди.

Мазкур агентликка “офшор ҳудудлар орқали амалга ошириладиган молиявий операциялар, ҳайрия, спорт ва бошқа ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш аломатлари мавжуд ҳолатларни ва коррупция ҳолатларини ўрганиш” ваколати ҳам берилганди.

XS
SM
MD
LG