Ссылки доступа

Украинанинг собиқ президенти Порошенко ҳозир бўлиш мажбурияти остида озодликда қолди


Петр Порошенко
Петр Порошенко

Киев суди Пётр Порошенкога нисбатан шахсий мажбурият тарзида эҳтиёт чорасини танлади, шунингдек, Украинанинг собиқ президентига чет элга чиқиш паспортларини топширишни буюрди.

Айблов томони суддан Порошенкони бир миллиард гривна гаров эвазига озод қилиш имконияти билан ҳибсга олишни сўраган. Сиёсатчининг адвокатлари унга нисбатан эҳтиёт чорасини умуман қўлламасликни сўрашган.

Порошенконинг тарафдорлари суд қароридан хурсанд бўлишди ва тўғридан-тўғри залда давлат мадҳиясини куйлашди.

Порошенко давлатга хиёнат ва терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у 2014 йилда президентлик даврида Донбассдаги россияпараст айирмачилардан кўмир сотиб олганида қонунни бузган. Адвокатларнинг таъкидлашича, материалларда сиёсатчининг айбига оид далил йўқ.

Порошенко 17 январь, душанба куни Варшавадан Киевга қайтди. У Россия тажовузини қайтариш учун фуқароларни ўз сиёсий арбоби атрофида бирлашишга чақирди.

XS
SM
MD
LG