Ссылки доступа

Пекин-2022 қишки Олимпиада ўйинлари ниҳоясига етди


Закрытие зимней Олимпиады – 2022 в Пекине, 20 февраля 2022 года
Закрытие зимней Олимпиады – 2022 в Пекине, 20 февраля 2022 года

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 24-Олимпиада ўйинлари якунланганини тантанали эълон қилди. Бу йилги ўйинларда умумжамоа ҳисобида 37 та медаль билан Норвегия етакчи бўлди. Жамоавий натижаларга кўра, 2-ўринни Германия ва 3-ўринни Хитой Халқ Республикаси эгаллади.

Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими 4 февраль куни бўлиб ўтган эди. Ўйинларда 109 та медаллар жамланмаси ўйналди. Дастурга Халқаро олимпия қўмитаси таснифи бўйича 15 та йўналишни бирлаштирган еттита спорт тури киритилган.

Олимпиада ёпилиш маросимида Хитой Коммунистик партияси раиси Си Цзиньпин ва Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ташриф буюришди.

Пекин мэри Олимпия ҳаракати байроғини Милан шаҳри мэрига топширди. Айнан шу шаҳарда 2026 йилги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади.

Маросимда Томас Бах сўзга чиқиб, дунёнинг барча мамлакатлари ҳукуматларини COVID’га қарши вакцина олиш имкониятини таъминлашга чақирди. Халқаро олимпия қўмитаси президенти 24-Олимпиада ўйинлари якунланганини эълон қилди.

Норвегия терма жамоаси битта мусобақада қўлга киритилган олтин медаллар сони бўйича қишки Олимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.

Тоғ чанғиси мусобақаларида Ўзбекситондан Комилжон Тўхтаев қатнашди ва 42-натижани қайд этди. Бироқ, дастурдаги техник хато туфайли унинг натижаси ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмади. Шу билан унинг Олимпиададаги иштироки якунланди.

Хитой пойтахтида бўлиб ўтган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари дипломатик бойкотлар остида ўтди. АҚШ, Буюк Британия, Канада, Дания, Бельгия ва бошқа давлатлар ушбу тадбирларга ҳукумат амалдорлари ва расмийларини юборишдан бош тортди. Франция президенти Эммануэль Макрон эса ўйинларни сиёсийлаштирмаслик кераклигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG