Ссылки доступа

Тожикистонда янги чақирув мавсуми «рейдлар» билан бошланди


Ижтимоий тармоқларда янги чақирув мавсумида муаллифлар «босқин» деб атаган ўсмир йигитнинг ҳибсга олингани акс этган видео тарқалди.

Тожикистон Қуролли кучлари сафига чақирув 1 апрелдан бошланган ва май ойи охиригача давом этади.

Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида ёш йигитларга босқин уюштирилгани акс этган бир қанча видеолар тарқалди. Санаси номаълум бўлган видеолардан бирида фуқаролик кийимидаги икки эркак йигитни машинага ўтқазмоқчи бўлади. Бунга жавобан, йигит аллақачон хизмат қилганини исботлашга ҳаракат қилади. Видео катта эҳтимол билан Душанбе халқаро аэропорти яқинида суратга олинган.

Баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув кампанияси бошланиши билан ёшларнинг ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши юзасидан шикоятлар кўпайди. «Озоди» радиоси фойдаланувчилари ўз яқинлари дучор бўлган бир неча «тўқнашув» ҳолатлари ҳақида ҳам хабар беришди.

Фуқаролик эркинликлари бошқармаси бошлиғи Дилрабо Самадованинг айтишича, ўтган йили ҳарбий ёшдаги ёшларнинг мамлакат аэропортларида ҳибсга олингани ҳақида бир неча бор мурожаатлар келиб тушган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда чет элга учиб кетмоқчи бўлган айрим ёшларга паспорт ва рўйхатга олиш хизматларида чет эл паспортлари берилмаяпти.

XS
SM
MD
LG