Ссылки доступа

Қозоғистон 11 апрелдан бошлаб Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан қуруқликдаги чегарасини очди


Пункт пропуска «Ак-жол» на кыргызской стороне казахстанско-кыргызской границы. 2 апреля 2021 года
Пункт пропуска «Ак-жол» на кыргызской стороне казахстанско-кыргызской границы. 2 апреля 2021 года

Қозоғистон 11 апрелдан бошлаб Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан қуруқликдаги чегарани кесиб ўтиш учун ўтказиш пунктларида чекловларни олиб ташлади.

Ушбу қарор 6 апрель куни Қозоғистонда COVID-19нинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Бош вазир ўринбосари Ерали Тугжанов раислигида ўтказилган йиғилишида қабул қилинди.

Қарор «эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш» билан изоҳланган. «11 апрелдан бошлаб Қозоғистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижликларнинг Қозоғистон давлат чегарасидан Россия Федерацияси, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди», — дейилади расмий хабарда.

Шунингдек, Қозоғистон давлат чегарасини ҳаво орқали кесиб ўтиш бўйича барча чекловлар олиб ташланди. Шу билан бирга, COVID-19 учун ПЗР тестининг салбий натижаси тўғрисидаги гувоҳнома ёки эмлаш паспортини мажбурий тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

Аввалроқ Қирғизистон Қозоғистон расмийларини қирғизистонликлар учун чегарадаги назорат пунктларини очишга бир неча бор чақирган эди. Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар 2020 йилнинг баҳорида коронавирус пандемияси сабабли ёпилган. Қирғизистон фуқаролари Қозоғистонга фақат ҳаво орқали бемалол етиб бориши мумкин эди.

30 мартдан бошлаб Россия фуқароларининг Қозоғистон билан қуруқликдаги давлат чегаралари орқали ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилди. Қуруқликдаги транспортда давлат чегарасини кесиб ўтишга қўйилган чекловлар 2020 йил 30 мартда ёпилганидан роппа-роса икки йил ўтиб бекор қилинди.

XS
SM
MD
LG